Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629
84 3.2-жадвал Филансерликнинг афзалликлари ва камчиликлари Кўрсаткичлар Филансерлар учун Иш берувчилар учун Афзалликлари Мустақиллик, иҳтиёрий иш тартиби Фақат бажарилган иш учун ҳақ тўлаш Фаолиятни ўз уйида бажариш имконияти Турли минтақалардаги юқори малакали мутахассислар меҳнатидан фойдаланиш имконияти Иш берувчиларни ўзи танлай олиши Иш жойини ташкил этиш чиқимларини тежаш Ўз бизнесини йўлга қўйиш учун чиқимларнинг камайиши Ёлланма ходим учун ижтимоий харажатларни тежаш Оиласи ва жамоат ишлари билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар Хоҳлаган вақтда меҳнат шартномасини бекор қила олиш Камчиликлари Мунтазам равишда ўзи иш қидиришга мажбурлиги Ходим ишини назорат қила олинмаслиги Даромаднинг муқим эмаслиги Филансерни узоқ муддат талаб қиладиган лойиҳаларга жалб эта олмаслик Ижтимоий кафолатларнинг мавжуд эмаслиги Баъзи филансерларнинг қаллоблиги 85 Яъни фрилансер иш берувчи билан одатда ижтимоий-меҳнат муносабатларини расмийлаштирмаслиги туфайли, жумладан солиқ тўламасликка ҳаракат қилади. Айни пайтда улар у иш берувчининг ҳам солиқ ва бошқа ижтимоий тўловлар харажатларини тежайди. Интернетнинг ривожланиши, масофада туриб ишлаш имкониятларининг кенгайиши филансерлик меҳнат фаолиятининг кенг оммалашишига олиб келди. Бугунги кунда жаҳонда фриланс бозори жадал ривожланмоқда. Биргина АҚШда меҳнатга лаёқатли аҳолининг қарийб 37% - 57 млн. киши фрилансга жалб этилган. Ўзбекистонда ҳам Россия ва АҚШ фриланс биржаларида рўйхатга олинган 1500 нафарга яқин фриланслер мавжуд. Ҳозир репетиторлик қилиш, талаба ёшларнинг ўқишни даромад келтирадиган турли фаолият билан шуғулланишлари фрилансерлик кўринишидир. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳисоблашича, меҳнат бозоридаги аҳолининг 56% норасмий иш билан бандлардир. Ҳозирги пайтда мамлакатда фрилансерликни шахсий тадбиркорлик фаолиятига тенглаштириш мўлжалланмоқда. Мамлакатдаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ, фрилансер меҳнат фаолиятига ўхшаш касаначилик тушунчаси мавжуд. Лекин касаначиликда иш берувчи касаначини ҳамма нарса - материаллар, асбоб-ускуна жиҳозлар билан таъминлаши керак. Шунинг учун амалдаги фрилансер фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси янги таҳрирда тайёрланиши ёки унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши керак. Фрилансер меҳнат фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаб қўйиш, энг аввало, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш муаммосини ҳал этишда катта аҳамиятга. Фрилансерлар- нинг ўз меҳнат фаолиятларини қонуний асосда амалга оширишлари уларни ижтимоий ҳимоя қилиш (иш берувчининг ходимни ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазасини таъминлаш, ижтимоий тўловларни амалга ошириш ва бошқалар) кафолатларини 86 таъминлайди. Шу билан бирга фрилансерлар мамлакатга қўшимча чет эл инвестицияларини жалб этишга хизмат қилишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 14- июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан "freelancer.mehnat.uz" махсус сайтини ишга тушириши кўзда тутилган. Бу фрилансерларга - ўз хизматлари, иш берувчиларга – буюртмалари тўғрисида бепул эълон бериш имкониятини яратади. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling