Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629
Масофада туриб ишлаш (телеиш). Бу иш берувчидан
масофада туриб, ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида бажариладиган меҳнат фаолиятидир.Иш билан бандликнинг бундай шаклининг асосий хусусияти иш билан ходим ўртасида виртуал тарзда “масофада туриб иқтисодий муносабатлар” ўрнатилишидир. Иш билан бандликнинг бундай шакли иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат фаолияти учун шароит яратишга ортиқча сарф- 77 харажат талаб қилинмаслиги, меҳнат муҳофазаси ва иш вақти давомийлиги учун масъулият юкланмаслиги билан манфаатлидир. Телеишнинг шакллари сифатида иш берувчидан масофада туриб уйида тегишли меҳнат фаолиятини амалга ошириш, ўзини мустақил иш билан таъминлаш, масофада туриб тадбиркорлик қилиш ва бошқаларни келтириш мумкин. Иш билан бандликнинг бундай шакли ходимга иш жойига бориш учун вақтини ва транспорт харажатларини тежаш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўзига энг мақбул вақтни танлаш билан манфаатлидир. Ахборот-коммуникация технологиялари иш берувчилар учун иш вақтини, шунингдек топшириқни бажариш муддатини аниқ аниқлаш имконини берди. Бунинг натижасида улар ишлаб чиқариш топшириғи учун амалда талаб қилинадиган вақтни ҳисобга олган ҳолда ходимларни ишга ёллаш имкониятига эга бўлдилар. Бундан ташқари янги технологиялар турли ходимларни қисқа муддатга ишга ёллаш билан боғлиқ анъанавий харажатларни бартараф этишга ҳам хизмат қилмоқда. Чунки ушбу технологиялар ёрдамида зарур бўлган меҳнат ресурсларини сонини ҳисоблаб чиқиш ва шунинг асосида ишга ходимларнинг зарур миқдорини жалб этиш ва улар иш ҳақини аниқ ҳисоблаб чиқиш имконияти фойда бўлди. Ишлаб чиқариш ва хизмат биносини ижарага олиш катта харажат талаб қилаётган ҳозирги пайтда корхона ва ташкилотларда функцияларнинг бир қисмини масофада туриб ишлашга ўтказиш салмоқли маблағни тежаш имконини беради. Ўз уйида меҳнат фаолиятини амалга оширишни ходиларнинг ўзлари ҳам хоҳлайди чунки бу уларга хизмат жойига бориш овқатланиш учун харажат- ларини сезиларли даражада камайтиради. Ривожланган мамлакатларда олиб борилган тадқиқотлар бугунги кунда масофада туриб меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан асосан олий таълимга эга ва энг мақбул 26-42 ёшдагилар шуғулланаётганини кўрсатди. Шу жумладан агар масофада туриб ишлаётган ходимларнинг 45,0% кичик ва ўрта бизнес ҳиссасига тўғри келса, йирик компанияларда бу 29,0%ни ташкил этади. Иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги “масофадаги муносабатлар” меҳнат фаолиятни вақт ва маконда номарказлаш- тириш жараёнини таркибий қисми ҳисобланади. Бу эгилувчан вертуал меҳнат бозорини шакллантиришга ҳам хизмат қилмоқда. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling