Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли


 Иш билан беқарор бандлик ва унинг турлари


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/54
Sana11.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1088350
TuriМонография
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   54
Bog'liq
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629

3.2. Иш билан беқарор бандлик ва унинг турлари 
Халқаро меҳнат ташкилоти иш билан беқарор бандликни 
муддати бўйича чегараланган, иш берувчи билан яширин ва/ёки сохта 
меҳнат муносабатлари, меҳнатнинг беқарор шарт-шароитлари (паст 
иш ҳақи, ҳимояламанганлик, ижтимоий ҳимоядан фойдаланиш ва ўз 
меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятнинг йўқлиги) сифатида 
таърифланган. 
Ҳозирги вақтда иш билан бандликнинг қуйидаги беқарор 
шакллари фарқланади: 
• вақтинчалик иш билан бандлик – бу пудрат, шошилинч 
контракт, муайян ишни бажариш контракти бўйича меҳнат фаолияти, 


73 
мавсумий иш билан бандлик, бир кунлик иш ва бошқалардир. 
Ходимлардан вақтинча фойдаланиш кўпроқ саноат корхоналарида
қишлоқ хўжалиги, савдо, молия ва суғурта хизматлари соҳасида кенг 
тарқалган. Иш билан вақтинча банд бўлганлар одатда ишдан 
бўшатилишнинг қонунчилик кафолатларига эга бўлмайди, иш 
берувчиларнинг иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар, меҳнат 
шароитларини яхшилаш бўйича харажатларини тежашларига 
имконият яратадилар. Вақтинчалик иш билан бандлик меҳнат 
бозорида меҳнат ресурсларига талабдан уларнинг таклифи ортиқча 
бўлганда ишсизлик даражасини камайтиришга хизмат қилади; 
• иш билан тўлиқ банд бўлмаслик (тўлиқ иш кунида иш билан 
банд бўлмаслик, иш билан қисман бандлик). Иш билан беқарор 
бандликнинг ушбу шаклида иш соатлари иш кунида тўлиқ иш билан 
бандликка нисбатан кам бўлади. Бу тўлиқ бўлмаган иш куни, ҳафтаси, 
ойи, йили тарзида бўлиши мумкин. Иш билан бандликнинг мазкур 
тури ходимларга фаолиятнинг бошқа турлари, масалан ўқиш, уй 
хўжалиги билан шуғулланиш, фарзандларни тарбиялаш билан машғул 
бўлиш имкониятини яратади. 
Шу билан бирга иш билан тўлиқ банд бўлмаслик кўпинча 
мажбурий хусусиятига эга бўлиб, бўш иш жойлари мавжуд эмаслиги 
билан изоҳланади ва корхоналар иқтисодий инқирозлар вақтида 
ходимларнинг бир қисмини тўлиқ бўлмаган иш кунига (ҳафтаси, ойи) 
ўтказиши оқибатида пайдо бўлади. Буни яширин ишсизликнинг 
шаклларидан бири дейиш мумкин. Иш билан тўлиқ банд бўлмасликни 
қўллаш иш берувчиларга харажатларни камайтириш, иш жойларини 
ва бозордаги мавқеини сақлаб қолишга ёрдам беришини ҳам ҳисобга 
олиш керак; 
• иш вақти бўйича иш билан тўлиқ банд бўлмаслик. Иш 
билан бандликнинг ушбу шакли ходимнинг меҳнат салоҳиятидан иш 
вақти давомида тўлиқ фойдаланмасликни англатади. Бу мижозлардан 
буюртмаларнинг йўқлиги, ходимнинг иш жойида вақтинча 
бўлмаслиги (касалланиш, иш берувчининг ташаббуси билан иш ҳақи 


74 
тўланадиган ёки тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқариш, ходим 
томонидан янги иш жойини излаш ва ҳоказолар) билан боғлиқдир. 
• “иш жойини тақсимлаш” (икки ва ундан кўпроқ ходимлар 
ўртасида). Иш билан бандликнинг бундай шаклида иш вақти, иш ҳақи, 
дам олиш кунлари, меҳнат таътиллари, ижтимоий тўловлар ва 
имтиёзлар ҳам улар орасида тақсимланади.“Иш жойини тақсимлаш” 
корхонада танг ҳолатларда юқори малакали ходимларни ишлаб 
чиқариш пасайиши тугаганча сақлаб қолиш учун ишлатилади.
Бундай шаклнинг “иш ҳафтасини тақсимлаш” тури “муқобил 
иш ҳафтаси” номини олган. Иш берувчилар уни бир маромдаги 
зерикарли иш операцияларини бажариш учун ходимлар топишда 
қийналганларида қўллайди. Яъни ходим бир ҳафта ана шу иш 
операцияларини бажаради, кейинги ҳафта эса меҳнат фаолиятининг 
бошқа тури билан машғул бўлади. 
Иш билан беқарор бандлик меҳнат фаолиятининг хоҳлаган 
соҳасини қамраб олиши мумкин.

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling