Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/54
Sana11.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1088350
TuriМонография
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54
Bog'liq
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629

 
 


80 
3.1-жадвал 
Аутстаффинг билан аутсорсинг ўртасида 
ўхшашлик ва тафовутлар 
Кўрсаткичлар 
Аутстаффинг 
хусусиятлари 
Аутсорсинг 
хусусиятлари 
Ходимларнинг 
иш жойи 
“Ижарага” олинган 
ходим компанияси 
Ёрдамчи 
пудратчининг ёки ўз 
шахсий иш жойи 
Меҳнат 
шартномаси 
муддати 
Қисқа муддатли 
(9 ойгача) 
Узайтирилиши 
мумкин бўлган ҳолда 
узоқ муддатли 
Иш берувчи
учун манфаатли 
томонлари 
• Иш жойини сақлаш 
харажатларининг 
тежалиши 
• Ишлаб чиқариш 
вазифаларини тор 
мутахассисларга 
топшириш имконияти 
• Ижрочилардан 
мунтазам ҳисобот 
олиниши 
• Маъмурий ишлар 
ҳажмининг камайиши 
• Иш жойини сақлаш 
харажатларининг 
тежалиши 
• Иш ҳақининг 
тежалиши (фақат 
воситачига ҳар бир 
ходим учун тўлов) 
• Аниқ бир ишлаб 
чиқариш вазифасини 
ҳал этиш учун 
ходимлар сони 
кўпайтириш 
имконияти 
Иш берувчи 
учун салбий 
томонлари 
Бажарилаётган 
вазифани мунтазам 
назорат қилиш 
имкониятининг 
йўқлиги 
Вақтинча ишга 
олинган ходимнинг 
пировард натижа учун 
тўла масъулияти 
йўқлиги 
Корхонага ишлаб чиқариш айрим функцияларини бажариш 
учун четдан ходимлар ва мутахассисларни жалб қилиш зарурати
қатор омиллар билан изоҳланади. Улар қаторида қуйидагиларни 
келтириш мумкин: 
• 
ишлаб чиқариш жараёнларининг технологик жиҳатдан 
мураккаблиги;


81 
• 
айрим функцияларни амалга ошириш мақсадида ишлаб 
чиқаришни модернизация қилишнинг катта маблағ талаб этиши; 
• 
бозорларда рақобатнинг кучайиши; 
• 
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига талабнинг 
ортиши; 
• 
иқтисодиётнинг глобаллашув жараёнлари. 
Иш билан бандликнинг шакли сифатида аутсорсинг ахборот 
тизимлари ва технологиялари ривожланиши билан боғлиқ. 
Аутсорсингнинг 1960- йилларда пайдо бўлганлиги ҳудди шундан 
далолат беради. Бевосита ана шу вақтда хориждаги йирик 
корпорацияларда ахборотни электрон қайта ишлаш бўйича 
ихтисослашган марказлар ташкил этилган. Улар кейинчалик зарур 
техникавий имкониятга эга бўлмаган кичик ва ўрта бизнес 
субъектларига ўзларининг ана шундай хизматларини тақдим эта 
бошлади. Буни 1970-йиллар ўрталарида Германияда 400 тага яқин 
ихтисослашган ҳисоблаш марказлари фаолият олиб боргани ҳам 
кўрсатади.
1980-йиллардан бошлаб эса ахборот технологиялари соҳасидаги 
аутсорсинг йирик корпорациялар фаолиятининг асосий соҳасига 
айланди. Жумладан, бунга “IBM” корпарациясининг “IBM Global 
Services”ни келтириш мумкин. У ҳозирги пайтда 160 та мамлакатда 
аутсосинг хизматларини кўрсатадиган 110 минг ходимига эга.
Аутсорсингнинг қуйидаги афзалликлари таъкидланади: 
• 
компания қисқа муддатга зарур миқдорда малакали 
ходимни ишга ёллай олади; 
• 
янги ходимларни қисқа муддатга ишга олиш билан боғлиқ 
турли харажатларни тежаш; 
• 
компанияни қониқтирмаган ходимларни хоҳлаганча 
алмаштириб туриш имконияти; 
• 
ходимни ишдан бўшатиш билан боғлиқ харажатларни 
тежаш; 
• 
мақбул бўлган ходимни доимий ишга олиш ва бошқалар. 
АҚШда барча турдаги федерал солиқларни йиғиш аутсорсинг 
хизматига ишониб топширилган. Буюк Британияда ҳам солиқ 
хизматининг ахборот технологиялари тизими аутсорсер “Dell” 


82 
компаниясига юклатилган. Европада кичик ва ўрта бизнес 
субъектларининг 80,0% дан ортиғи, АҚШда 90,0% дан ортиғи, 
Исроилда 94,0% дан ортиғи бухгалтерия хизматларини тўлиқлигича 
аутсорсинг компанияларига топширган. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда аутсорсингдан асосан чет эллик 
компаниялар фойдаланмоқда. Улар ушбу усул орқали амалда ўз ишлаб 
чиқаришларида қўшимча таркибий бўлинмага эга бўлмоқда. Чет эл 
команиялари аутсорсингдан бухгалтерия ҳисобини юритиш, кадрлар 
сиёсатини амалга ошириш, миллий қонунчилик, ахборот-
коммуникация технологиялари каби соҳаларда фойдаланмоқда.
Айниқса 
ҳуқуқ 
соҳасида 
аутсорсинг 
тобора 
кенг 
қўлланилмоқда. Бунга мисол тариқасида “International Legal Group” 
адвокатлар фирмасини келтириш мумкин. У ҳар қандай мураккаб 
бизнес масалаларини қонуний ҳал этишда тадбиркорларга самарали 
хизмат кўрсатмоқда. Тижорат кўчмас мулкини бошқаришга 
ихтисослашган “Xalqaro Hamkorlik Markazi” акциядорлик компанияси 
эса аутсорсингдан фақат маркетинг ва ахборот технологиялари 
соҳасида эмас, шунингдек энергетика хўжалигини бошқаришда ҳам 
фойдаланмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси эса Мудофаа 
вазирлиги ҳарбий бўлинмалари шахсий таркибини овқатлантиришни 
ташкил этишни босқичма-босқич аутсорсинг асосида амалга ошириш 
тўғрисида махсус қарор қабул қилган
19
. Бу вазирликка ўз таркибида 
бўлган ошхоналарнинг персонали сонини мақбуллаштириш, 
маҳсулотларни харид қилиш ва олиб келиш ҳаражатларини 
камайтириш, таомлар турларини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш 
имкониятини бериши кўзда тутилган. Тендер асосида ана шундай 
хизмат тақдим этишни қўлга киритган аутсорсинг ташкилоти 
Мудофаа вазирлигининг бинолари ва жиҳозлардан вақтинча бепул 
фойдаланиш имтиёзига эга бўлади.
19
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 ноябрдаги 
“Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги ҳарбий 
хизматчиларни овқатлантириш сифатини тубдан яхшилашга доир чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги 942-сон қарори //https://www.norma.uz. 


83 
Замонавий меҳнат иқтисодиётда фриланс (“freelanc” – “эркин 
ёллаш”) пудрат асосида аниқ бир ишни бажаришга йўналтирилган 
мустақил иш билан бандлик тури сифатида кўрилади. Аксарият 
ҳолатларда фрилансерлар (“
freelancer”) 
иш берувчи меҳнат фаолияти 
билан бирор ижтимоий кафолат талаб этмасдан оғзаки келишиш ёки 
бир марталик шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширади. 
Умуман фрилансни иш билан масофадан туриб бандликнинг 
бир тури сифатида ҳам кўриш мумкин. Чунки фрилансер меҳнат 
фаолиятини иш берувчининг корхонасидан (ташкилотидан) 
ташқарида, унинг бино ва жиҳозларидан фойдаланмаган ҳолда амалга 
оширади. Шу сабабли фрилансда иш берувчи фрилансерга фақат 
амалда бажарилган иш учун иш ҳақи тўлайди.
Фрилансер меҳнат фаолиятини амалга оширадиган мижозни ўзи 
топиши, белгиланган ишни бажариши ва бунинг учун иш ҳақи 
олишини англатади. Аслида фриланснинг ўз бизнесини ташкил этиш 
учун биринчи қадам сифатида ҳам кўриш мумкин. Ҳозирги пайтда 
фриланс меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун 90 тадан кўпроқ 
касб-ҳунар эгалари талаб этилади. Уларнинг кўпчилиги пухта 
тайёргарликни талаб этмайди. Бундай мураккаб бўлмаган ихтисос-
ликларни 2-3 ой ичида эгаллаш мумкин.
Одатда фрилансерлар меҳнат бозорида вақти-вақти билан 
махсус билим ва юқори малакага эга ходимлардир. Ана шундай 
шахсий ноёб хислат уларни ишсиз бўлиб қолиш хавфига дуч 
келмаслигини англатади. Шу билан биргаликда фрилансерларни ўзига 
хос “пинҳона иш билан бандликдир” деб баҳолаш мумкин.
Фрилансерлар ўртасида ахборот-коммуникация, ижодий 
касблар вакиллари - адиблар, рассомлар, дизайнерлар, меъморлар ва 
бошқа зиёлилар кўп. Ҳозирги пайтда мухандислар, менежерлар, 
маслаҳатчилар ҳам фрилансер бўлмоқдалар. Меҳнат фаолиятини 
амалга оширишнинг бу шакли филансерлар учун ҳам, иш берувчилар 
учун ҳам афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling