Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet159/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Учинчидан, энергия самарадорлигини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини ривожлантириш. Бу борада мамлакатимизда амалий ишлар бошланди. Жумладан, 2020 йил 1 августдан электр энергиясини янги ишга тушириладиган қуёш, шамол, биогаз электр станциялари, микро ва кичик гидроэлектрстанциялардан, шу жумладан, ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясини кафолатланган тарзда сотиб олиш бўйича тариф белгиланади. Саноат кўламидаги (1 МВт ёки ундан ортиқ) тикланадиган энергия манбалари (гидроэлектрстанциялардан ташқари) соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун потенциал инвесторларни аниқлаш шаффоф аукцион (танлов) савдолари орқали амалга оширилади311.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг тузилмасига кирадиган, аввал ташкил этилган бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг таркиби тасдиқланди ва молиялаш манбалари белгиланди. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:


311 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи- энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ- 4779-сон Қарори
бинолар ва кўп квартирали уйларда энергия самарадор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жорий этган ҳолда уларнинг энергия самарадорлигини ошириш; ушбу йўналишдаги ўқув марказлари ташкил этиш; тегишли стартап-лойиҳаларни молиялаштириш, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, иссиқлик насослари, конденсаторли батариялар ҳамда энергия самарадорлигини оширишга йўналтирилган ишлаб чиқариш корхоналарининг устав жамғармаларида иштирок этиш.
Тўртинчидан, яшил иқтисодиёт” тамойилларини таълим ва фанга интеграция қилиш.
Бешинчидан, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш учун салоҳиятни ошириш ва қулай муҳит яратиш. Париж битими бўйича миқдорий мажбуриятлари бажарилишини узлуксиз кузатиш учун иссиқхона газлари ажратмаларини миллий шароитларни эътиборга олган ҳолда мониторинг қилиш, ҳисобини юритиш ва верификациялаш тизимини (MRV) яратиш ҳамда иссиқхона газлари ажратмалари бўйича ҳисобот беришни таъминлаш; “яшил технологиялар”ни илгари суриш учун давлат-хусусий шериклик салоҳиятини ривожлантириш; “яшил инновациялар”ни жорий этишда хусусий инвесторларга, жумладан кичик бизнесга кўмак кўрсатиш; товарлар энергия- ресурс самарадорлигини сертификатлаштириш тизимини жорий этиш орқали давлат “яшил харидлар”ини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш; кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш давлат таълим дастурларини ишлаб чиқишда “яшил иқтисодиёт” асосларини ҳисобга олиш; иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари билан боғлиқ соҳаларда тадқиқотларни ривожлантириш; миллий ва хорижий илмий ташкилотларнинг “яшил технологиялар”ни илгари суриш соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш шулар жумласидандир.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling