Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet37/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Капитал турлари

1995 й.

2014 й.

трлн. долл.

фоизда

трлн. долл.

фоизда

Жисмоний (асосий) капитал

164,8

24,0

303,6

27

Табиий капитал

52,5

8,0

107,4

9,0

шу жумладан:













Ўрмонлар ва ҳимоя қилинадиган ҳудудлар

14,5

2,0

107,4

2,0

Ҳайдаладиган ерлар

25,9

4,0

39,9

3,0

Энергия ресурслари (қазиб чиқариладиган ёқилғи)

11,1

2,0

39,1

3,0

Металлар ва қазилма бойликлар

1,0

<1

10,1

1,0

Инсон капитали

475,6

69

736,8

64

Соф хорижий активлар

-2,9

<1

-4,6

<1

Жами миллий бойлик

689,9

100,0

1 143,3

100,0



55Lange, Glenn-Marie, Quentin Wodon, and Kevin Carey, eds. 2018. The Changing Wealth of Nations 2018: Building a Sustainable Future. Washington, DC: World Bank. doi:10.1596/978-1-4648-1046-6. P.47.
Жаҳон банки маълумотлари таҳлили барқарор ривожланиш мақсадлари устун даражада юқори даромадли мамлакатларда амалга ошаётганлигини кўрсатмоқда. Жумладан, 2014 йилда ИҲҲТ аъзоси бўлмаган юқори даромадли мамлакатлар миллий бойлигининг 70%ини инсон капитали ташкил этгани ҳолда ИҲТТ аъзоси ҳисобланмаган юқори даромадли мамлакатларда инсон капиталининг улуши 42%га тенг. Ушбу ҳолат охирги гуруҳ мамлакатларда иқтисодий ривожланиш устун даражада табиий ресурслар ҳисобига таъминланаётганлигидан далолат беради (3.1.2-жадвал).
3.1.2-жадвал

Жаҳон миллий бойлигининг таркибида мамлакатлар гуруҳларининг ҳиссаси, фоиз ҳисобида56





Капитал турлари



Қуйи даромадли мамлакатлар

Ўрта қуйи даромадли мамлакатлар

Ўрта юқори даромадли мамлакатлар

Юқори даромадли мамлакатлар (ИҲТТга аъзо
бўлмаган)

Юқори даромадли мамлакатлар (ИҲТТга аъзолари)

Жаҳон


Жисмоний (асосий) капитал

14

25

25

22

28

27

Табиий капитал

47

27

17

30

3

9

Инсон капитали

41

51

58

42

70

64

Соф хорижий активлар

-2

-3

0

5

-1

0

Жами миллий бойлик

100

100

100

100

100

100

Жами миллий бойлик, трлн.
долл.

7,2

70,7

247,8

76,2

741,4

1143,3

Жами миллий бойлик, аҳоли
жон бошига, долл.

13629

25948

112798

264998

708389

168580

Маълумки, иқтисодий ўсиш табиий ресурсларга бўлган юкнинг ортиши билан боғлиқ. Таҳлиллар кўрсатишича, Лотин Америкаси, Ғарбий ва Шарқий Европа, Россия, Осиё-Тинч океани минтақасида ҳар бир фоизи йўқотилган табиий капитал ҳисобига 2-3% ортиқ иқтисодий ўсишга эришилмоқда. Африкада эса табиий капитални йўқотиш даражаси иқтисодий ўсиш даражаси билан деярли бир хил. Ушбу ҳолат Африкада табиий ресурслардан интенсив фойдланилаётганлиги ва табиий ресурслар инсон капиталининг жамғарилишига йўналтирилмаётганлигини англатади57.
Жаҳон Банки томонидан қўлланиладиган “яшил иқтисодиёт” кўрсаткичлари барқарор иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари таснифига кириб, инклюзив яшил ўсиш кўрсаткичларидан иборат. Жаҳон Банки Институти илмий изланишларига кўра барқарор иқтисодий ўсишнинг инкюзивлигини таъминловчи йўналиш бу “яшил ўсиш”дир 58 . Шу боис Жаҳон Банки


56 Lange, Glenn-Marie, Quentin Wodon, and Kevin Carey, eds. 2018. The Changing Wealth of Nations 2018: Building a Sustainable Future. Washington, DC: World Bank. doi:10.1596/978-1-4648-1046-6. Р.8
57 Ўша манба.
58 http://siteresources.worldbank.org/EXTSDNET/Resources/Inclusive_Green_Growth_May_2012.pdf
томонидан қўлланилаётган “яшил иқтисодиёт” кўрсаткичлари “яшил ўсишнинг” қуйидаги йўналишлари бўйича гуруҳланади: атроф-муҳит, иқтисодий ва ижтимоий. Улар жамият, иқтисодиёт ва атроф-муҳит учун натижавий самарадорликни ифодалаш учун хизмат қилади (3.1.3-жадвал).
3.1.3-жавал

Жаҳон Банкининг “яшил ўсиш”даги самарадорлик кўрсаткичлари59








Восита

Кўрсаткич

Атроф- муҳит



Атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш



- СО2 эмиссиясини камайтириш;
- ривожланишдан ҳимояланган табиий жойлар;
- ҳаво ва сув ресурслари сифати

Иқтисодиёт

Ишлаб чиқариш омилларининг ортиши (физик, инсон ва табиат капиталининг)

Маржинал маҳсулот - ишлаб чиқариш омилининг бир бирликка ортиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши (экотизим хизматлари қиймати ва
тикланадиган омилларга боғлиқ ҳолда)

Бозор муваффақият- сизликларини инновацияларни ривожлантириш ва билимлар иқтисодиёти
асосида ҳал этиш

- яшил технологиялар самарадорлиги кўрсаткичлари;


- яшил технологиялар билан таъминланиш даражаси

Ижтимоий

Табиий офатлар, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари беқарорлиги ва иқтисодий инқироз ҳолатларига
мослашувчанликни ошириш

- офатлардан кўрилган зарарлар (пул бирлигида);
- офатлардан зарар кўрган инсонлар (киши);
- нарх беқарорлигидан зарар кўрганлар (киши)

Яратилган иш ўринлари ва камбағалликни камайтириш



- яратилган иш ўринлари ва уларнинг камбағаллик даражасига таъсири;
- иш билан бандлик ва ресурслар билан таъминланганлик даражасига боғлиқлик
кўрсаткичлар

Жаҳон Банки томонидан ишлаб чиқилган кўрсаткичлар “яшил ўсиш” натижасида эришиш мумкин бўлган потенциал иқтисодий ва ижтимоий самарадорликни баҳолашга хизмат қилади. 60 Жаҳон Банкининг Бойлик бухгалтерияси ва экотизим хизматлари аудити (Wealth Accounting and Valuation of Ecosystem Services - WAVES 61 ) БМТнинг Статистик Комиссиясининг Экологик ва иқтисодий ҳисоблар тизимини (System of Environmental and Economic Accounting - SEEA 62 ) жорий қилишда техник кўмак бериб келмоқда.




59 http://siteresources.worldbank.org/EXTSDNET/Resources/Inclusive_Green_Growth_May_2012.pdf
60 https://data.worldbank.org/indicator
61 https://www.wavespartnership.org
62 UN Statistical Commission 2012

    1. Download 4.29 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling