Хажибакиев шухрат хужаёрович
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жаҳонда тикланадиган энергияни ўзлаштириш учун сарфланган инвестициялар таркибининг ўзгариши, млрд. долл. 120
- 4.5.5-расм. Тикланадиган энергияни ўзлаштиришга сарфланаётган янги инвестицияларнинг соҳа таркиби 122
Тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришга сарфланаётган янги инвестициялар миқдори 2005-2019 йилларда 69,0 млрд. доллардан 301,7 млрд. долларга қадар ёки 4,4 мартага ортган. 2019 йилда инвестицияларнинг технологик таркибида тадқиқотларга сарфланган инвестициялар улуши 21,7%ни ташкил этиб, ўрганилаётган даврда хусусий инвесторлар томонидан илмий тадқиқотлар учун сарфланган инвестициялар ҳажми 4,1 мартага ўсган. Соҳада амалга оширилаётган технологик тадқиқотларда венчур капиталидан фойдаланиш жадал суръатларда ўсиб бормоқда. Венчур (инг. Venture – қалтис, риск маъносини беради) капитали янги, ўсиб ёки бозорда ўз ўрнини эгаллашга ҳаракат қилаётган компанияларни молиялаштириш учун ташқи инвестор томонидан бевосита хусусий қўйилмаларни амалга оширишда фойдаланиладиган капитал ҳисобланади. Венчур капитали одатда инновацион компанияларга сарфланади. Ўрганилаётган даврда венчур капитали миқдори 2,4 мартага ўсиб, 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 5,1 мартага ортиб 1,2 млрд. долларни ташкил этди (4.5.1- жадвал). 118 Renewables 2018 Global Status Report. www.fs-unep-centre.org маълумотлари асосида тузилган. 119 Renewables 2018 Global Status Report. www.fs-unep-centre.org маълумотлари асосида тузилган. 4.5.1-жадвал. Жаҳонда тикланадиган энергияни ўзлаштириш учун сарфланган инвестициялар таркибининг ўзгариши, млрд. долл.120
Тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришга сарфланаётган янги инвестицияларнинг соҳа таркиби таҳлили кўрсатишича, қуёш ва шамол энергиясига сарфланган инвестициялар миқдори тегишлича 9,2 ва 5,4 мартага ўсган (4.5.5-расм). 4.5.5-расм. Тикланадиган энергияни ўзлаштиришга сарфланаётган янги инвестицияларнинг соҳа таркиби122120 Global Trends in Renewable Energy Investment 2020, http://www.fs-unep-centre.org маълумотлари асосида тузилган. 121 Транзакция (инг. transaction, лотинча transactio – келишув, шартнома, битим). 122 Renewables 2016 Global Status Report. www.fs-unep-centre.org маълумотлари асосида тузилган. Жаҳонда муқобил энергия ишлаб чиқариш учун сарфланган янги инвестицияларнинг географик таркибида Хитой ва АҚШ етакчи улушга эга. 2019 йилда жами янги инвестициялар таркибида Хитой улуши 29,9%, АҚШ улуши эса 19,6%на тенг бўлиб, 2005-2019 йилларда ушбу кўрсаткичлар мутаносиб равишда 10,6 ва 5,2 мартага ортган (4.5.2-жавдал). 4.5.2-жадвал. Жаҳонда муқобил энергия ишлаб чиқариш учун сарфланган янги инвестицияларнинг географик таркибини ўзгариши, млрд. долл.123
Тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш учун инвестиция сарфлашда хусусий капитал фаол иштирок этмоқда. 2019 йилда “яшил энергетика” соҳасида амалга оширилган бешта йирик лойиҳанинг тўрттаси Ҳиндистон компаниялари бўлиб, ушбу битимларнинг энг йириги Greenko Energy Holdings компаниясига тегишлидир. Холдинг лойиҳаларига GIC, Сингапур суверен фаровонлик жамғармаси ва Абу-Даби Инвестиция ташкилоти томонидан 824 млн. доллар миқдорида инвестиция киритилди (4.5.3-жадвал). 4.5.3-жадвал. Хусусий компаниялар томонидан “яшил энергетика” соҳасига жалб этилган венчур/хусусий капитал миқдори, 2019 й124.
123 Global Trends in Renewable Energy Investment 2020, Frankfurt School-UNEP Centre/BNEF. 2020 маълумотлари асосида тузилган. 124 Ўша манба. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда жаҳонда тикланадиган энергия манбаларига инвестиция сарфлаш миқдорининг ортиб бориш сабаблари қуйидагилардан иборат: Биринчидан, қуёш ва шамол энергияси нархининг арзонлашиб бораётганлиги. Узоқ йиллар давомида шамол ва қуёшдан олинадиган энергия технологик жиҳатдан олиб қаралганда анъанавий энергия манбаларидан қиммат ҳисобланар эди. Сўнги йилларда эришилган фан-техника ютуқлари ёрдамида “яшил энергия” ишлаб чиқариш таннархи янада арзонлашмоқда. Bloomberg агентлиги прогнозларига кўра, 2050 йилгача қуёш панелларини ўрнатиш қиймати 63%га арзонлашиб, 1 МВт-соати 25долларни ташкил этади. Қуёш технологияларининг қиймати 2018 йилда 2010 йилга нисбатан 89%га арзонлашган бўлса, уларнинг нархи 2030 йилгача яна 34%гача пасайиши кутилмоқда. Шамол турбиналари қиймати 2010-2018 йилларда 40%га пасайган, шамол энергияси нархи 2030 йилгача 36%га, 2050 йилга қадар эса 48%га арзонлашиб 1 МВт-соати 30 доллар бўлиши кутилмоқда125. Иккинчидан, тикланадиган энергия манбаларига нисбатан глобал муносабат ўзгармоқда. Авваллари тикланадиган энергия манбаларига инвестиция сарфлаш паст даромадли соҳа ҳисобаланиб, давлат соҳага инвестиция жалб этишда инвесторлар учун турли хил имтиёзлар ва преференциялар беришга ҳаракат қилар эди. Ҳозирда жаҳон ҳамжамиятининг тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш, умуман “яшил иқтисодиёт”га инвестиция сарфлаш борасидаги фикрлари тубдан ўзгарди. Қуёш ва шамол энергиясига инвестиция сарфлаш молиявий жиҳатдан сердаромад соҳага айланиб бораётганлиги мазкур тармоққа инвестициялар оқимининг ортиши, молиявий омилига айланди; Учинчидан, қуёш ва шамол энергияси келажак энергиясига айланиб бормоқда. Bloomberg агентлиги 2020 йилга келиб 600 ГВт электр энергияси қуёш батареялари ҳисобидан олиниши, 2030 йилга келиб эса мазкур кўрсаткич 1900 ГВт га етишини башорат қилмоқда. Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида муқобил энергияга ўтиш жараёнларининг жадаллашуви соҳада янги эранинг бошланиши сифатида баҳоланмоқда. Тўртинчидан, жаҳонда нефть нархининг арзонлашиши. Сўнгги йилларда жаҳон энергия бозорида нефт баҳосининг пасайиши кузатилмоқда. Табиийки, ушбу ҳолат “яшил энеригия” корхоналари рақобатбардошлигини пасайтириб, инвестиция муҳитига салбий таъсир кўрсатади. Бироқ “яшил энергия” тарафдорлари ўз оптимистик қарашларида қолишмоқда, нефт нархининг пасайиши кейинги геологик қидириш ишларини олиб боришга бўлган рағбатнинг камайишига ва натижада нефть ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқаришига олиб келиши таъкидланмоқда. Агар мазкур ҳолат кузатилса “яшил энергия”нинг аҳамияти янада ортади; Бешинчидан, ушбу соҳани янги соҳа сифатида янада чуқурроқ ўрганиш заруриятининг мавжудлиги. Тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш соҳаси янги соҳа бўлгани боис келажакда унинг 125 https://bnef.turtl.co/story/neo2019/page/5/1?teaser=true самарадорлигини ошириш, экологик жиҳатдан хавфсизлигини таъминлаш учун катта миқдорда сарф-харажатлар сарфлаш, чуқур илмий изланишлар олиб бориш талаб этилади. Мисол учун, тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишдаги муаммоларидан бири олинган энергияни сақлаш ва узатиш ҳисобланади. Ҳозирги вақтда тикланадиган энергия манбаларидан олинадиган энергия аккумуляторларда сақланади ёки тўғридан-тўғри истеъмолчига узатилади. Аккумуляторларнинг автономлик коэффициенти эса паст даражада, шу боис “яшил энергетика”ни ривожлантириш ва инвестициялашда юқори технологияли инновацияларга таяниш мақсадга мувофиқ. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling