Хажибакиев шухрат хужаёрович


“Яшил энергетика”нинг ривожланишига таъсир қилувчи омиллар


Download 4.29 Mb.
bet69/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

“Яшил энергетика”нинг ривожланишига таъсир қилувчи омиллар


Жаҳон амалиётида тикланадиган энергия манбаларини фаол ўзлаштиришга жиддий ҳалақит бераётган тўсиқлар деярли қолмади. Мавжуд муаммоларнинг ҳал этилишида қуйидагилар ҳал қилувчи омиллар ҳисобланади:



    • нарх бўйича тармоқ паритетига эришишга ҳаракат қилиш;

    • энергия тизимларининг иқтисодий интеграцияси;

    • технологик инновацияларнинг ривожланиши.

Нарх бўйича тармоқ паритетига эришишга ҳаракат қилиш. Яқин вақтга қадар қуёш ва шамолдан энергия олиш усули жуда қимматга тушади ва айрим бозорлардагина қўллаш мумкин, деб ҳисобланган. Ҳозирда ушбу манбалар олинаётган энергия қиймати бўйича анъанавий манбаларни ортда қолдирмоқда. Тикланадиган энергиядан фойдаланишда энергия тизимлари интеграцияси билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиб, қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш тизимлари интеграциялашмоқда. Ҳозирда тикланадиган энергияни ўзлаштириш соҳасида инновацион ишланмаларнинг фаол қўлланиши анъанавий тармоқлардан олинадиган энергияга нисбатан арзон энергия ишлаб чиқариш имконини бермоқда.
IRENA агентлиги тикланадиган энергияни ўзлаштириш самарадорлигини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланади:

      1. Электрэнергия ишлаб чиқариш харажатлари (Levelized Cost of Electricity (LCOE)). Содда тушунтирилганда LCOE ишлаб чиқарилаётган электрэнергия қийматини ўлчаш усули саналади. LCOE ҳисоблашда қуйидаги ўзгарувчиларни тўғри ҳисоблаш муҳим аҳамиятга эга:

  1. Тизимнинг тўлиқ қиймати = молиялаштириш харажатлари – солиқ имтиёзлари, амортизация ажратмалари каби рағбатлар.

  2. Тизим қанча энергия ишлаб чиқаради?

1-мисол. 50 кВт қувватга эга лойиҳанинг умумий қиймати - 125 000 долл., қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзлари - 75 000 долл., лойиҳанинг соф қиймати - 50 000 долл, ўрнатилган ускунанинг хизмат муддати - 25 йил.
Ўрнатилган қувватларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми - 62 500 кВт-соатга, хизмат муддати давомидаги ишлаб чиқариш ҳажми эса - 62 500 * 25 йил= 1 562 500 кВт-соатга тенг. Демак, 1 кВтс соат электр энергия ишлаб чиқариш харажатлари - LCOE = 50 000 долл. / 1 562 500 кВт-соат = 0,032 долл. / кВт- соат, яъни 0,032 долларга тенг экан.
2-мисол. Қуёшли фотоэлектрик тизими тижорат объектининг томига ўрнатилган ва лойиҳа кўрсаткичлари қуйидагича: лойиҳа қуввати - 100 киловатт, бошланғич инвестициялар миқдори 300 000 доллар, техник хизмат кўрсатиш харажатлари - йилига 3000 долл. (бошланғич инвестицияларнинг 1%и миқдорида), ўрнатилган қувватларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми - 182 500 кВт-соат, лойиҳа муддати - 25 йил.
Фотоэлектрик тизимнинг хизмат муддати давомидаги умумий ишлаб чиқариш ҳажмини йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини ускунанинг хизмат муддатига кўпайтириш орқали ҳисоблаймиз: 182 500 кВт-соат / йил x 25 йил
= 4562 500 кВт-соат. Лойиҳа учун сарфланган бошланғич инвестициялар ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳанинг умумий қийматини топамиз: 300 000 долл. + 3 000 долл. x 25 йил = 375 000 долл. Демак, лойиҳанинг 1 кВт-соат электрэнергия ишлаб чиқариш учун сарфланган харажатлар даражаси (LCOE) - 375 000 долл. / 4562 500 кВт-соат
= 0,0822 долл. / кВт-соат, яъни 0,0822 долларга тенг экан.


    1. Download 4.29 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling