Хажибакиев шухрат хужаёрович


Download 4.29 Mb.
bet71/169
Sana03.11.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1743795
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   169
Bog'liq
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

2010 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2018/2010
йй. ўзг.,%

Биоэнергия

0,074

0,073

0,071

0,071

0,061

-17,5

Геотермал энергия

0,048

0,059

0,068

0,073

0,072

+50,0

Гидроэнергия

0,041

0,041

0,053

0,055

0,085

+107,3

Қуёш (фотоэлектрик)

0,370

0,133

0,119

0,097

0,085

-77,0

Қуёш (концентрация)

0,341

0,248

0,286

0,250

0,186

-45,5

Шамол (сув ичида)

0,159

0,169

0,132

0,127

0,126

-20,8

Шамол (қирғоқ
бўйида)

0,084

0,067

0,065

0,064

0,055

-34,5

Шамол ва қуёш технологияларининг LCOE кўрсаткичи технологиялар турлари бўйича 1 МВт-соат учун 30-60 долларни ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткич қазиб чиқариладиган табиий газ ёрдамида олинадиган энг арзон электрэнергияга (1 МВт-соат учун 42–78 долл.) нисбатан ҳам паст ҳисобланади. Хитой, АҚШ, Германия, Ҳиндистон, Испания, Франция, Бразилия, Буюк Британия ва Канадада ерга ўрнатилган шамол генераторлари ёрдамида олинадиган электрэнергияга сарфланадиган харажатлар анъанавий манбаларга сарфаланадиган харажатларга тенглашди. Йирик қуёш электрстанцияларида эса LCOE кўрсаткичи 1 МВт-соат учун 43-53 долларни ташкил этмоқда. Ушбу ускуналар бўйича ҳам Хитой, Германия, АҚШ, Италия, Ҳиндистон ва Буюк Британия анъанавий манбалар бўйича нарх паритетига эришдилар.
5.3.2-жадвал

Тикланадиган энергия қувватларидан фойдаланиш коэффициентининг ўзгариши, фоиз ҳисобида144





2010 й.

2015 й.

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019/2010
йй. ўзг., п.п.

Биоэнергия

71,7

75,1

67,1

85,7

77,6

+5,9

Геотермал энергия

86,9

88,9

84,8

80,9

83,9

-3,0

Гидроэнергия

43,9

50,6

50,2

47,8

46,8

+2,9

Қуёш (фотогальваник)

14,0

17,0

17,0

18,0

18,0

+4,0

Қуёш (концентрация)

30,0

40,5

36,2

38,6

45,2

+15,5

Шамол (денгизда)

37,9

39,1

38,9

46,5

42,5

+4,6

Шамол (қирғоқ
бўйида)

27,0

29,0

31,0

32,0

34,0

+7,0





143 https://www.irena.org/Statistics/View-Data-by-Topic/Costs/Global-Trends маълумотлари асосида тузилган.
144 Ўша манба.
Жаҳон бўйича тикланадиган энергия қувватларидан фойдаланиш коэффициенти муқобил энергия олиш технологияларига боғлиқ ҳолда ўзгариб бормоқда. Жумладан, 2010-2019 йилларда қуёш энергиясидан иситиш ва совутишда фойдаланиш билан боғлиқ технологиялардан фойдаланиш коэффициенти 15,5%га яхшиланган (5.3.2-жадвал).
Тикланадиган энергия қувватларини ўрнатишнинг умумий харажатлари геотермал ва гидроэнергия технологияларидан ташқари бошқа барча технологиялар бўйича арзонлашиб бормоқда. 2010-2018 йилларда 1 кВт-соат қуёш (фотогальваник) энергияси ишлаб чиқариш технологиясини ўрнатишнинг умумий харажатлари 4621 доллардан 1210 долларгача арзонлашган (5.3.3-жадвал).
5.3.3-жадвал

Тикланадиган энергия қувватларини ўрнатишнинг умумий харажатлари, долл. / кВт-соат145





2010

2015

2016

2017

2018

2018/2010 йй.
ўзг.,%

Биоэнергия

2555

2557

2137

2847

2105

-17,6

Геотермал энергия

2543

3435

3607

3761

3976

+56,4

Гидроэнергия

1232

1465

1753

1768

1492

+57,6

Қуёш (фотогальваник)

4621

1825

1609

1389

1210

-73,8

Қуёш (концентрация)

8829

7232

7602

7196

5204

-41,1

Шамол (денгизда)

4572

5086

3764

4642

4353

-4,8

Шамол (қирғоқ бўйида)

1915

1612

1611

1601

1499

-21,7



Тежамкор ва ишончли энергия тизимлари интеграцияси. Электрэнергия олишда шамол ва қуёш ускуналаридан фойдаланишда дуч келиш мумкин бўлган тўсиқлардан бири уларда электрэнергия ишлаб чиқаришда барқарорликнинг мавжуд эмаслиги ҳисобланади. XXI аср бошларида ушбу соҳада вазият ўзгармоқда. Тикланадиган энергия манбаларини энергия тизими тармоқларига интеграциялаш ушбу муаммонинг ечими сифатида қаралмоқда. Шамол ва қуёш энеретикасини аралаш қўллаш электрэнергия нархини пасайтиришнинг муҳим омилига айланиб бораётир. Қуёш ускуналари электрэнергия нархини кундуз кунлари пасайтириш имконини берса, шамол генераторлари нархнинг кечки пайтларда нархини арзонлаштириш имконини яратмоқда. АҚШнинг шамол ва қуёш энергияси бозорида етакчи мавқега эга 15 штатида электрэнергия нархи мамлакатдаги ўртача нархдан арзон ҳисобланади. Техас штатида шамол энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми охирги ўн йил ичида 645%га ўсган ва штат электрэнергия тизими мамлакатдаги энг ишончли тизимлардан бирига айланди. Германияда шамол ва қуёш энергияси ёрдамида олинган электрэнергия нархи охирги ўн йил ичида 2 мартага пасайган. Данияда эса шамол ва қуёш энергияси мамлакатда ишлаб чиқарилаётган жами энергиянинг 53,0%ини ташкил этади. Германия ва Дания энергия тизими ўзаро интеграциялашган ва дунёдаги энг барқарор энергия тизими ҳисобланади.


145 https://www.irena.org/Statistics/View-Data-by-Topic/Costs/Global-Trends маълумотлари асосида тузилган.
Муқобил энергия соҳасида технологик ечимларнинг ривожланиши. Соҳада қўлланилаётган инновациялар энергия ишлаб чиқаришни оптималлаштириш ва энергия олиш ускуналарини эксплуатация қилиш (автоматлаштириш, илғор ишлаб чиқариш технологиялари)дан тортиб қайта тикланадиган энергиядан самарали фойдаланишга кўмаклашувчи (метеорологик прогнозлаш), муқобил энергия бозорлари самарадорлигини ошириш (блокчейн) ва қуёш панеллари, шамол трубиналари ишлаб чиқариш учуг зарур материаллар (илғор материаллар) технологияларгача ўзгариб туради.
5.3.4-жадвал

“Ақлли шаҳарлар”нинг авлодлари146


Авлод

Тавсифи

Асосий белгилари

Smart Sity 1.0



Технологик ривожланган

Шаҳарларда барқарорликни таъминлаш ва бошқарув самардорлигини ошириш мақсадида технологияларни қўллаш
Инфратузилманинг электрлаштирилганлиги, ёпиқ IT-технологияларнинг жорий этилганлиги, ярим автоматик инфратузилманинг шаклланганлиги Энергетика соҳасида: электрэнергияни бошқариш
тизимлари

Smart Sity 2.0

Юқори технологик бошқарувга эга



Ҳаёт сифатини ошириш ва соғлиқни сақлаш, транспорт, атроф-муҳит соҳаларида муаммоларни ҳал этиш мақсадида технологияларни қўллаш
IT, 3G/4G технологияларни жорий этиш ҳисобидан Smart Sity нинг бирламчи рақамли инфратузилмасини шакллантириш, кенг полосали ва мобил Интернетдан фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги
Энергетика соҳасида: электрэнергияни тақсимлаш ва бошқарувнинг “ақлли” тизимлари (Smart Gird, Micro Gird, Advanced Metering Infrastructure)

Smart Sity 3.0



Юқори даражада интеллектуал интеграциялашган

Ижтимоий интеграция ва тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантирувчи технологиялар бирлашмаси. Реал вақт режимида инфратузилма соҳаларида маълумотларни йиғиш, таҳлил этиш ва жараёнларни бошқариш учун тўлиқ интеграциялашган интеллектуал инфратузилмани шакллантириш. Иқтисодиёт секторларининг рақамли трансформациялашуви. Энергетика соҳасида: электрэнергияни тақсимлаш ва бошқариш тизимларини бирлаштириш (Connected Smart Gird Systems), фаол истеъмолчи,
тикланадиган энергия манбалари

Замонавий материаллар ва янги технологиялар: перовскит ва 3D-печать шамол ва қуёш энергетикасини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Перовскит ёрдамида қуёш энергиясини олиш технологияси жадал суръатларда






146 Зеленые сертификаты: мировой опыт и планы в России //Энергетический бюллетень, №80, 2020. С.19.
ривожланиб бормоқда. Ушбу технология кашф этилганидан кейинги 10 йил ичида қуёш панелларининг фойдалилик коэффициентини кескин ошириш имконини яратди. Ушбу коэффициентга кремнийдан фойдаланиб эришиш учун 50 йилдан ортиқ вақт зарур бўлган эди. 2018 йилнинг июнь ойида Буюк Британия ва Германияга тегишли инновацион компания қуёш нурларини электрэнергияга айлантириш бўйича янги энг юқори – 27,3%лик кўрсаткичга эришдилар.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling