5.2.1-расм. Жаҳонда тикланадиган энергиядан фойдаланиш кўрсаткичлари134
REN21 маълумотларига кўра, 2008-2018 йилларда жаҳон пировард энергия истеъмолида қазилма ёқилғи улуши 78,0%дан 79,9%га ортган, атом энергияси 2,8%дан 2,2%га, тикланадиган энергия манбалари улуши эса 19,2%дан 17,9%га қадар қисқарган. Тикланадиган энергия манбалари таркибида анъанавий биоёқилғи улуши 13,0%дан 6,9%га қадар қисқаргани ҳолда замонавий тикланадиган энергия манбалари улуши 6,2%дан 11,0%гача ўсган. 2018 йилда пировард энергия истеъмоли таркибида замонавий тикланадиган энергия истеъмоли улуши 11%ни ташкил этиб, шундан 2,1%и электрэнергия, 3,6%и гидроэнергетика, 4,3%и иссиқлик ва 1,0%и транспорт энергиясидан иборат бўлган (5.2.2-расм)135.
Атом энергияси
2,8% - 2008 й.
2,2% - 2018 й.
Қазилма ёқилғи
78,0% - 2008 й.
79,9% - 2018 й.
Транспорт учун биоёқилғи
-
Электрэнергия
2,1% - 2018 й.
|
1,0% - 2018 й.
|
|
Гидроэнергетика
3,6% - 2018 й.
|
|
Иссиқлик энергияси
4,3% - 2018 й.
|
|
5.2.2-расм. Жаҳонда пировард энергия истеъмоли таркибида тикланадиган энергия истеъмолининг ўзгариши136
134 BP Statistical Review of World Energy 2020 маълумотлари асосида тузилган.
135 Ўша манба.
136 REN21 2011, REN21 2012, REN21 2016, REN21 2019, REN21 2020 маълумотлари асосида тузилган.
“Яшил энергетика” дунёнинг барча минтақаларида жадал суръатларда ривожланиб бормоқда. Жумладан, 17 та мамлакатда қуёш ва шамолдан олинаётган энергия қуввати (гидроэнергетикадан ташқари) 10 ГВт дан, 45 та мамлакатда эса 1 ГВт. дан ошади. Агар гидроэнергетикани ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, унда 90 дан ортиқ мамлакатда 1 ГВт, 30 та мамлакатда эса 10 ГВт. дан ортиқ тикланадиган қувватлар мавжуд. Африка ва Осиёнинг ривожланаётган мамлакатларида 150 млн. киши қуёш энергиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди137.
5.2.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |