Хажибакиев шухрат хужаёрович
“Яшил энергетика”нинг ривожланиш кўрсаткичлари138
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Яшил энергетика”ни ривожлантириш истиқболлари 142
“Яшил энергетика”нинг ривожланиш кўрсаткичлари138
Жаҳонда 2008-2019 йилларда “яшил энергетика”ни ривожлантириш учун сарфланган инвестициялар миқдори 2,3 мартага ошган. Электр энергиясини ишлаб чиқариш соҳасида т ўрнатилган “яшил энергия” қувватлари 2,3, шамол турбиналари қуввати 5,4, қуёш станциялари қуввати 39,2, қуёш энергияси ёрдамида иситиш қувватлари эса 3,2 бараварга ўсган. Транспорт учун эталон ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 1,7, биодизель ёқилғиси миқдори эса 3,9 мартага ошган. Дунёда “яшил энергетика”соҳасини ривожлантиришга ҳаракат қилаётган мамлакатлар сони ошиб бормоқда. Жумладан, 2008-2019 йилларда ушбу мамлакатлар сони 79 тадан 172 тага қадар ортиб, электрэнергия ишлаб чиқаришда тўлиқ муқобил энергиядан фойдаланиш мақсадига эга мамлакатлар сони эса 61 нафарга етди (5.2.1-жадвал). Enerdata139 маълумотлари кўрсатишича, 2019 йилда Норвегия, Бразилия, Янги Зеландия каби мамлакатларда электрэнергия ишлаб чиқаришда муқобил энергия манбаларининг улуши 80%дан юқори бўлган (5.2.5-расм). Германия, Португалия, Испания, Янги Зеландия, Буюк Британияда қуёш ва шамол станциялари ёрдамида ишлаб чиқарилган электрэнергия улуши жами электрэнергия миқдорининг 20%идан ошиб кетган (5.2.6-расм). 137 https://www.ren21.net/wp-content/uploads/2019/05/gsr_2019_full_report_en.pdf 138 REN21 2011, REN21 2012, REN21 2016, REN21 2019, REN21 2020 маълумотлари асосида тузилган. 139 Enerdata – халқаро даражада саноатнинг энергетика тармоқларида тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланадиган мустақил ахборот-консалтинг компанияси.
Айрим ҳисоб-китобларга кўра 2050 йилга бориб қазилма ёқилғи даври тугаб, муқобил жаҳон электрэнергиясининг 50%и шамол ва қуёш энергияси ҳисобидан ишлаб чиқарилади. IRENA агентлиги мутахассислари 2050 йилга қадар пировард энергия истеъмолида муқобил энергия улуши мўътадил сценарийда 25,0%га, жадал сценарий бўйича 86,%га етиши, электромобиллар сони эса бир миллирдан донадан ошиб кетишини башорат қилишмоқда (5.2.2- жадвал). 5.2.2-жадвал “Яшил энергетика”ни ривожлантириш истиқболлари142
140 https://yearbook.enerdata.net/renewables/renewable-in-electricity-production-share.html 141 https://yearbook.enerdata.net/renewables/renewable-in-electricity-production-share.html 142 IRENA (2020), Global Renewables Outlook: Energy transformation 2050 (Edition: 2020), International Renewable Energy Agency, Abu Dhabi. “Яшил энергетика” соҳасидаги барқарор ривожланиш тенденцияари истиқболда дунё мамлакатлари учун янги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш моделига ўтиш имконини яратиши мумкин. Соҳага йўналтирилаётган инвестициялар 2050 йилга қадар муқобил энергия тармоқларида 42 миллиондан ортиқ иш ўринларини яратиш имконини беради. Бу вақтга келиб энергетика соҳасида банд бўлганлар сони 100 миллион кишига етиши мумкин. Энергетика соҳасида “яшил энергетика”га ўтиш жараёнларининг жадаллашувчи 2050 йилгача дунё минтақаларида аҳоли фаровонлигининг 13,5%га яхшиланишига олиб келиши башорат қилинмоқда. Соҳадаги ислоҳотлар ҳавонинг ифлосланиш даражасининг пасайишига олиб келади ва бу ўз навбатида аҳоли саломатлигининг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатади. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling