Хажибакиев шухрат хужаёрович
БОБ. “ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА” БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ОМИЛ СИФАТИДА
Download 4.29 Mb.
|
ЯШИЛ ИКТИСОДИЁТ ДАРСЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2012-2040 йилларда дунё энергия истеъмолининг ўзгариши, 10 15 BTU 126
БОБ. “ЯШИЛ ЭНЕРГЕТИКА” БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ОМИЛ СИФАТИДА“Яшил иқтисодиётни” ривожлантиришда тикланадиган энергия манбаларининг ўрни ХХ асрнинг 70-йилларидаги халқаро энергия инқирози аксарият мамлакатларни иқтисодиётда энергия истеъмолини қисқартириш ва энергияни тежаш борасидаги чора-тадбирларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди. Энергия истеъмолининг ўсиши, энергия ресурсларининг камайиши ва қимматлашиши, импортга боғлиқлигининг кучайиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши энергия тежамкорлигига эришиш, анъанавий энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан бир қаторда тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш муаммоларини ҳал этиш заруратини келтириб чиқарди. 5.1.1-жадвал 2012-2040 йилларда дунё энергия истеъмолининг ўзгариши, 1015 BTU126
Изоҳ*: BTU (British thermal unit) - Британия иссиқлик бирлиги. 1 BTU=2.52 * 10-8 т.н.э. 2012 йил амалдаги, 2020-2040 йиллар учун прогноз кўрсаткичлар. Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси кўп жиҳатдан энергия ресурслари заҳираларига боғлиқ. Дунёда аниқланган табиий энергия манбалари захиралари энергия истеъмолининг 126 International Energy Outlook 2016. With Projections to 2040. U.S. Energy Information Administration Office of Energy Analysis U.S. Department of Energy Washington, DC 20585. May 2016. –P. 7-8. ҳозирги даражаси сақланиб қолсагина, кейинги 54 йил давомида энергияга бўлган эҳтиёжни қондириш имконини беради127. Иқтисодий ривожланиш эса энергияга бўлган эҳтиёжнинг ортиши ва энергия танқислиги муаммоси хавфини янада кучайтиради. АҚШ Энергия департаменти мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра, дунё энергия истеъмоли 2012 йилда 13,8 млрд. т.н.э. га тенг бўлган ва ушбу кўрсаткич 2040 йилга қадар йилига ўртача 1,4%га ўсиб, 20,5 млрд. т.н.э. га тенглашади (5.1.1-жавдал). Экологларнинг таъкидлашича, қазилма ёқилғи бойликларининг ярми иқлим ўзгариб кетишининг олдини олиш мақсадида қидириб топилмаслиги зарур. Жаҳон хом-ашё бозорида ресурслар нархининг кескин тушиб кетиши натижасида рўй берган йирик цикл 2015 йилда ўз ниҳоясига етганлигига қарамасдан энергия тежайдиган технологиялар тараққиёти жадал суръатларда давом этмоқда. Ушбу ҳолат дунё мамлакатларининг “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш борасида қабул қилган мажбуриятларига тўла мос келади. McKinsey мутахассислари илғор технологияларнинг ривожланишида мўътадил ва жадал ривожланиш сценарийларини ишлаб чиқишган. Мўътадил сценарияга мувофиқ 2035 йилга қадар энергиядан самарали фойдаланиш 43%га, жадал ривожланиш сценарияси бўйича эса 70%га ортиши башорат қилинмоқда. 640 661 680 561 58 1247 612 68 77 16 17 28 30 85 95 21 35 529 524 462 2013 2020 2025 2030 2035 Қайта тикланадиган* Сув Атом Қазиб чиқариладиган ёқилғи Жами *биоёқилғи, геотермал энергия, шамол ва қуёш энергиялари. 5.1.1-расм. Жаҳонда энергия манбаларига бўлган талабнинг ўзгариш истиқболлари, млн. теражоул128
127 BP Statistical Review of World Energy June 2017. 128 McKinsey Global Institute. Beyond the supercycle: How technology is reshaping resources. FEBRUARY 2017 маълумотлари асосида тузилган. Энергиядан самарали фойдаланиш ҳисобига жаҳон иқтисодиёти миқёсида 100 млн. теражоулга тенг энергия ёки 0,2-1,2 трлн. доллар тежалиши мумкин. XIX асрдан бошлаб энергия ишлаб чиқаришнинг етакчи манбаи ҳисобланган қазиб чиқариладиган ёқилғи-энергетика манбалари тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ҳисобига ўзгариб боради. 2030 йилга қадар жаҳонда электрэнергия ишлаб чиқаришнинг 36%и шамол ва қуёш электр станциялари ёрдамида амалга оширилади. “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантиришга қаратилган дастурлар самараси туфайли жаҳон иқтисодиётининг энергия сиғимкорлиги 2050 йилга қадар 50%га қисқариши, яқин 20 йилда табиий ресурсларни истеъмол қилиш ҳажмининг камайиши ҳисобига 0,9-1,6 трлн. доллар маблағ тежалиши мумкин129. Дунё энергия истеъмолининг ортиб бориши, инсониятнинг табиатга салбий таъсири натижасида вужудга келаётган экологик муаммоларнинг кескинлашуви жаҳон энергетика балансида тикланадиган энергия манбалари улушининг жадал суръатларда ошишини таъминлайди. Жаҳонда тикланадиган энергия манбаларига кўпроқ эътибор қаратишга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштиришда илғор технологияларни қўллаш ҳисобига нарх рақобатининг ўсиши; ушбу соҳанинг ривожланиши учун ижобий таъсир этувчи сиёсий ташаббусларнинг оммалашуви; соҳани молиялаштириш учун қулай инвестиция муҳитининг яратилиши; энергетик ва экологик муаммоларни ҳал қилиш масаласи; ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида энергияга бўлган талабнинг ортиб бориши; барчага энергиядан фойдаланиш имкониятини яратиш ва энергетик етишмовчиликдан қутилиш. Шунингдек, БМТ Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) томонидан ишлаб чиқилган энергия стратегияси “яшил энергетика”ни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. Ушбу стратегияни амалга оширишда қуйидаги устувор вазифалар муҳим аҳамият касб этади130: аҳолининг кам даромадли қатламини тикланадиган энергия манбаларига асосланган замонавий энергия хизматлари билан таъминлаш даражасини ошириш; саноатда энергия сиғимкорлигини пасайтириш эвазига соҳанинг рақобатбардошлик даражасини кучайтириш; саноатда иссиқхона газларини атмосферага чиқариш ҳажмини қисқартириш ҳисобига иқлим ўзгаришларига салбий таъсирни камайтириш ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш; 129 McKinsey Global Institute. Beyond the supercycle: How technology is reshaping resources. FEBRUARY 2017. 19-34. 130 UNIDO and Renewable Energy. Greening the Industrial Agenda. United Nations Industrial Development Organization. Vienna, 2009. P. 4. корхоналарнинг қишлоқ жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш ҳисобига узоқ муддатли фаолият кўрстишини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling