Халқ таълим вазирлиги


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/43
Sana11.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1698749
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
2.2-модул

Педагогик маҳорат – 1) ўқитувчининг педагогик жараённи ташкилий
методик, руҳий ва субъектив жиҳатдан ўта моҳирлик, усталик билан ташкил 
этиш ва бошқариш қобилияти, кўникма-малакасига эгалиги; 2) таълим-тарбия 
жараёнига онгли, ижодий ёндошув, методик билимларни самарали қўллай 
олиш қобилияти, юксак педагогик тафаккур; 3) педагог томонидан касбий 
фаолиятнинг усталик, моҳирлик билан, санъаткорона ташкил этилишини 
таъминловчи билим, кўникма ва малакалар мажмуи
Педагогик мулоқот – педагогнинг ўқувчилар жамоаси, ота-оналар
ҳамкасблар ҳамда раҳбарият билан уюштирадиган суҳбати
Педагогик мулоқот маданияти – педагогнинг ўқувчилар жамоаси, ота-
оналар, ҳамкасблар, раҳбарият билан педагогик одоб ва мулоқот талабларига 
мувофиқ ҳолда уюштириладиган суҳбати
Педагогик мулоқотнинг авторитар услуби – педагогик мулоқотда 
ўқитувчининг мутлоқ устунлигини ифодаловчи услуб
Педагогик мулоқотнинг демократик услуби – педагогик мулоқотда 
ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлигини ифодаловчи услуб
Педагогик мулоқотнинг либерал услуби – педагогик мулоқотда 
ўқитувчининг эътиборсизлигини ифодаловчи услуб
Педагогик мулоқот услублари – ўқитувчилар томонидан педагогик 
жараёнда таълим иштирокчилари билан мулоқотни ташкил этишда 
қўлланиладиган усуллар мажмуи (авторитар услуб, демократик услуб, либерал 
услуб)
Педагогнинг индивидуал ривожланиш дастури – педагогнинг 
индивидуал равишда ўзида у ёки бу касбий-педагогик сифат, БКМ, касбий 
компетентлик сифатларини шакллантириш ва ривожлантириш эҳтиёжларига 
таянган ҳолда ишлаб чиққан шахсий-амалий характердаги дастури
Педагогик новаторлик – педагогик фаолиятда илғор тамойил ёки ғояни 
асослаш, янги йўл, усул ёки воситаларни тавсия қилиш, уларни амалиётга 
татбиқ этишга қаратилган ижодий ёндошув


79 
Педагогик обрў – педагогнинг ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, 
педагогик жамоа, шунингдек, жамият томонидан эътироф этилган ахлоқий 
мақоми
Педагогик одоб – ўқитувчи олдига унинг ўзига, касбига, жамиятга
болаларга ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа иштирокчиларига муносабатда 
бўлишига нисбатан қўйиладиган ахлоқий талаблар тизими

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling