Педагогик релаксация (лот. “relaxatio” – “заифлашиш”, “бўшашиш”) –
таълим олувчиларнинг ҳиссий фаолияти, руҳий-жисмоний қуввати ва
ишчанлик қобилиятини қайта тиклаш
Педагогик рефлексия (лот. “reflexio” – “ортга қайтиш”, “акс этиш”) –
педагогнинг шахс онги моҳияти ва вазифаларини, шу жумладан, қадриятлари,
қизиқишлари, рағбатлантирувчи омиллар, фикрлаш, идрок, қарорлар қабул
қилиш, ҳиссий таъсирланиш, хатти-ҳаракатлари ва бошқаларнинг моҳиятини
англаб етиши
Педагогик тафаккурнинг ривожланиш босқичлари – педагог
томонидан касбий фаолиятни ташкил этиш ёки педагогик йўналишда таҳсил
олаётган талабаларда ихтисослик БКМнинг ўзлаштирилиши билан боғлиқ
ҳолда тафаккурнинг изчил, қадам-бақадам ривожланиб бориш даврлари
Педагогик тажриба – касбий фаолиятни ташкил этиш жараёнида педагог
томонидан ўзлаштирилган орттирилган БКМ мажмуи
Педагогик такт (лот. “tactus” – “даҳл қилиш”, “даҳлдорлик”, “ҳис этиш”,
“туйғу”) – педагогнинг ўқувчилар билан турли фаолият шакллари бўйича
ташкил этиладиган мулоқотда мавжуд ахлоқий тамойиллар ҳамда ҳулқ-атвор
қоидаларга риоя қилиши, уларга тўғри ёндошиш малакаларига эгалиги
Педагогик тафаккур – педагогик жараён, вазият ва ҳодисалар
моҳиятининг, шунингдек, улар ўртасидаги муҳим боғланиш ва алоқаларнинг
педагог онгида тўлақонли акс этиши, янги ғояларни илгари суриш, янгиликлар
яратиш, шунингдек, педагогик жараён, вазият ва ҳодисаларнинг натижаларини
башоратлаш; педагог ақлий фаолиятининг юксак шакли
Педагогик
техниканинг
воситалари
–
педагог
томонидан
ўқувчиларнинг у ёки бу ҳаракатлари ёки уларда намоён бўладиган маънавий-
ахлоқий сифатларига нисбатан субъектив муносабат, алоҳида ҳис-туйғуларнинг
маъноли ифодаланишини таъминловчи воситалар (нутқ ва оғзаки бўлмаган
мулоқот)
Педагогик техника методлари – педагог томонидан ўқувчиларнинг у
ёки бу ҳаракатлари ёки уларда намоён бўладиган маънавий-ахлоқий
сифатларига ўзининг субъектив муносабат, алоҳида ҳис-туйғуларни маъноли
ифодаланишини англатувчи методлар
80
Do'stlaringiz bilan baham: |