Халқ таълим вазирлиги


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/43
Sana11.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1698749
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
2.2-модул

Руҳий барқарорлик – руҳий-ҳиссий ҳолат (таъсирланиш)ларнинг 
давомийлиги ва барқарорлик даражаси
Таълим - шахснинг билим ва фаолият усулларипи эгаллашга ҳамда уни 
мустаҳкам эсда сақлаб қолиш жараёни. Ўқиш ҳар қандай фаолиятнинг зарурий 
қисмларидан бўлиб, у субъектни ўзгартиш жараёни ҳамдир.
Таълимга берилувчанлик - таълим жараёнида бериладиган билим,
малака, кўникмаларни шахс томонидан ўзлаштиришнинг индивидуал 
кўрсаткичлари.


81 
Ташкилотчилик қобилияти – педагог томонидан таълимий ва 
тарбиявий жараёнларни илмий-назарий, методик ва ҳиссий жиҳатдан тўғри 
ташкил этилишини англатувчи сифат
Тембр (фр. “timbre” – “қўнғироқ”, “белги”, “тамға”, “фарқловчи белги”) – 
товушнинг товланиши (товуш рангдорлиги, ёрқинлиги, юмшоқлиги ва 
алоҳидалиги)ни ифодаловчи хусусият
Технологик компетентлик – касбий-педагогик БКМни бойитадиган 
илғор технологияларни ўзлаштириш, замонавий восита, техника ва 
технологиялардан фойдалана олиш
Товушнинг ихчамлиги ва ҳаракатчанлиги – нутқ ҳосил қилувчи 
органлар фаолияти асосида ҳосил бўлган товушнинг бежирим, йиғинчоқ ва 
тебранувчан эканлигини англатувчи хусусият
Товуш_кучи'>Товуш кучи – нутқ ҳосил қилувчи органлар фаолияти асосида ҳосил 
бўлган товушнинг қуввати
Товуш пардози – нутқ ҳосил қилувчи органлар фаолияти асосида ҳосил 
бўлган товушнинг сайқали, безаги
Товуш – чиқарилган ҳавони хиқилдоқдан ўтиш пайтида овоз 
пардаларнинг тебраниши натижасида вужудга келадиган ҳодиса, садо, сас
Фикрлаш маданияти – педагогнинг мавжуд педагогик вазиятларни 
инобатга ола билиши, келиб чиққан ҳолда тўғри қарорлар қабул қилиши ва 
уларни амалиётга самарали татбиқ эта олишини ифодаловчи сифат
Шахсий компетентлик – изчил равишда касбий ўсишга эришиш, малака 
даражасини ошириб бориш, касбий фаолиятда ўз ички имкониятларини намоён 
қилиш

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling