Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet100/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: техника ва технологияларнинг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришдаги аҳамиятини билиш, автоматика ҳақида умумий тушунча ва атамаларни билиш, автоматик қурилмаларнинг асосий элементларини фарқлай олиш, электротехника, автоматика ва робототехника турларини тавсифлай олиш, содда автоматик қурилмаларни тайёрлай олиш, хабарчи қурилмалар, уларнинг турлари, бирламли сигналларнинг тури, кучайтиргичлар, уларнинг турлари, ўзгарувчи ва ўзгармас ток сигналини кучайтирувчи курилмалар, транзисторлар ҳақида умумий тушунча, транзисторларнинг ишлаш принципи, транзисторни турлари, тузилиши, уланиш схемаси, шартли белгиларини фарқлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияси: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллайди ва унга риоя қилиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касб-ҳунар турларининг инсон саломатлигига қўядиган талабларни, ўз имкониятларини психологик ва физиологик жиҳатдан баҳолай олиш; касб-ҳунар танлашга доир режа туза олиш.
20-мавзу: Рақамли ҳисоблаш қурилмалари уларнинг вазифаси, рақамли ҳисоблаш қурилмаларида қўлланиладиган схемалар (триггер, регистр) (1соат).
21-мавзу: Саноат роботлари ҳақида тушунча, саноат роботлари ва монипуляторларни бошқариш учун электр юритмалар (1соат).
Назорат иши №3. Содда автоматик қурилмаларни тайёрлашни ўрганиш (биметалл датчик) (1соат).
22-23-мавзу: Ҳаракатланувчи содда қурилмалар (роботлар) тайёраш (2 соат).
Амалий машғулот: Содда автоматик қурилмаларни тайёрлашни ўрганиш (биметалл датчик).
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: рақамли ҳисоблаш қурилмаларида қўлланиладиган схемалар, саноат роботлари ҳақида тушунча, саноат роботлари ва монипуляторларни бошқариш учун электр юритмаларни фарқлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияси: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллаш ва унга риоя қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касб-ҳунар турларининг инсон саломатлигига қўядиган талабларни, ўз имкониятларини психологик ва физиологик жиҳатдан баҳолай олиш; касб-ҳунар танлашга доир режа туза олиш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling