Халқ таълими вазирлиги
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч компетенция элементлари
- ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ (10 соат)
Фанга оид компетенциялар:
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияси: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллаш ва унга риоя қилиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касб-ҳунар турларининг инсон саломатлигига қўядиган талабларни, ўз имкониятларини психологик ва физиологик жиҳатдан баҳолай олиш; касб-ҳунар танлашга доир режа туза олиш. Таянч компетенция элементлари: Коммуникатив компетенция: мавзудан келиб чиқиб саволларни мантиқан тўғри қўя олиш ва жавоб бериш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: мавжуд ахборот манбаларидан (интернет, телевизор, радио (аудио-видео ёзув), телефон, компьютер, электрон почта орқали хабар жўнатиш) фойдалана олиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: шахс сифатида доимий равишда ўз-ўзини ривожлантириш; гуруҳларда ишлашда маъсулиятни ўзига олиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: касбларнинг моҳиятини тушуниш ва онгли равишда танлаш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: инсон меҳнатини енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини оширадиган ва қулай шарт-шароитга олиб келадиган фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдалана олиш. ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ (10 соат) 15-мавзу: Автоматика ҳақида умумий тушунча ва атамалар (1соат). 16-мавзу: Автоматик қурилмалар (автоматик назорат, автоматик бошқариш, автоматик ростлаш). Автоматик қурилмаларнинг асосий элементлари (датчик, кучайтиргич, реле) (1соат). 17-мавзу: Содда автоматик қурилмаларни тайёрлашни ўрганиш (биметалл датчик) (1соат). 18-мавзу: Хабарчи қурилмалар, уларнинг турлари. Бирламли сигналларнинг тури, кучайтиргичлар, уларнинг турлари. Ўзгарувчи ва ўзгармас ток сигналини кучайтирувчи курилмалар (1соат). 19-мавзу: Транзисторлар ҳақида умумий тушунча, Транзисторларнинг ишлаш принципи, Транзисторни турлари, тузилиши, уланиш схемаси, шартли белгиси (1соат). Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling