Халқ таълими вазирлиги


Таянч компетенция элементлари


Download 1.11 Mb.
bet95/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: ўзаро мулоқотда муомала маданиятига амал қилган ҳолда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилиш ҳамда ўз ғоясини ҳимоя қилиш ва унга ишонтириш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: шахсий гигиена ва техника хавфсизлиги қоидаларига мунтазам риоя қилиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: жамият ва оиласи манфаатлари учун хизмат қилиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: миллий ва умуминсоний қадриятларни ажрата билиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: инсон меҳнатини енгиллаштирадиган фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдалана олиш.


КАСБ ТАНЛАШГА ЙЎЛАШ (15 соат)
18-мавзу: Меҳнат (Технология) мазмунини касб-ҳунарга йўналтириш ишлари билан узвийлиги. (1соат) (амалий машғулот жараёнида ясалган буюмни қайси касб-ҳунарга эгасига тааллуқлиги ҳақида маълумот берилади).
19-мавзу: Касблар таснифини, касбларда меҳнат турларининг таърифи. (1соат) (одам-табиат, одам-техника, одам-одам, одам-белгили тизим, одам-бадиий образ).
20-мавзу: Касбларнинг гуруҳлари, туркумлари, типлари ва хусусиятлари. (1соат).
21-мавзу: Касб-ҳунар эгаллашда инсон саломатлигига қўйилган талаблар, инсон саломатлигига мос келувчи касб-ҳунар эгаллаш йўллари, касбга яроқлилик, яроқсизлик, мос келиш, ҳавас. (1соат)
22-мавзу: Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизими, таълим турлари ва уларнинг узвийлиги. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг йўналиши, уларнинг бир-биридан фарқи, умумий томонлари. (1соат)
Назорат иши № 3. (1соат)
Фанга оид компетенциялар:
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияси: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллаш ва унга риоя қилиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: меҳнат таълими мазмунини касб-ҳунарга йўналтириш ишлари билан узвийлигини билиш, касблар таснифини, касбларда меҳнат турларига таъриф бера олиш, касбларнинг гуруҳлари, туркумлари, типлари ва хусусиятларини фарқлай олиш, касб-ҳунар эгаллашда инсон саломатлигига қўйилган талаблар, инсон саломатлигига мос келувчи касб-ҳунар эгаллаш йўллари, касбга яроқлилик, яроқсизлик, мос келиш, ҳавас ҳақидаги тушунчаларни онгли анлай олиш, Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизими, таълим турлари ва уларнинг узвийлиги, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг йўналиши, уларнинг бир-биридан фарқи, умумий томонлари ҳақида тушунчага эга бўлиш.
23-мавзу: Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш тизими 1соат (оила, мактабгача таълим, умумтаълим мактаби, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари фаолияти ҳақида).
24-мавзу: Касблар ва уларнинг таснифлагичи (классификацияси) (1соат).
25-мавзу: Табиий ва аниқ фанлар йўналишидаги касблар (1соат) (табиат ва техника йўналишига кирувчи касблар ҳақида маълумот).
26-мавзу: Ижтимоий фанлар йўналишидаги касблар (1соат) (ижтимоий соҳаларга оид касблар ҳақида маълумот).
27-мавзу: Филология йўналишидаги касблар (1соат) (филогогия соҳаларга оид касблар ҳақида маълумот).
28-мавзу: Амалий фанлар йўналишидаги касблар (1соат) (мусиқа олами, тасвирий санъат ва амалий санъат соҳаларга оид касблар ҳақида маълумот).

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling