Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet92/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

СЕРВИС ХИЗМАТИ ЙЎНАЛИШИ
ХАЛҚ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ АСОСЛАРИ. (9 соат)
1-мавзу: Ҳунармандларнинг бозор муносабатлари асосидаги фаолиятлари, уюшмалари ва унинг истиқболлари. Халқ ҳунармандчилиги бўйича кўргазма ва танловларни ташкил қилиш ва иштирокчиларни танлаш қоидалари. (1соат) (ўзбек халқ ҳунармандчилигига асос солган ҳунарманд усталар, халқ ҳунармандчилигининг турлари, иш усуллари, “Ҳунарманд” уюшмаси ва унинг истиқболлари, ҳунармандлар тайёрлаган буюмлар, халқ ҳунармандчилиги бўйича турли кўргазма ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш шартлари)
2-мавзу: Технологик жараён ҳақида асосий тушунча, маҳсулот олиш жараёнида ишлатиладиган хом-ашё, материал ёки ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаш, тайёрлаш, уларнинг ҳолатини, хоссалари ва шаклини ўзгартириш усуллари. Меҳнат предметига механик таъсир этиш (материалларни кесиш, қирқиш, бириктириш, пайвандлаш ва ҳ.к.) орқали амалга ошириладиган технологик жараёнлар. (1соат)
3-мавзу: Тўқишнинг мураккаб усуллари. Болалар нимчасини тўқиш. (1соат)
4-мавзу: Тўқишнинг мураккаб усулларини тўқиш. Болалар нимчасини тўқиш. (1соат)
Амалий машғулот: Тўқишнинг мураккаб усулларини тўқиш. Болалар нимчасини тўқиш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: техника объектларни билади ва технологик жараёнларни қўллай олиш, замонавий бозор муносабатларига мослашади ҳамда фаолият юрита олиш, саноат соҳалари бўйича таянч билимларни эгаллай олиш, технологик харита тузади ҳамда тақдим эта олиш, замонавий ишлаб чиқаришда халқ ҳунармандчилиги билан уйғунлаштирилган буюмларни технологик лойиҳалайди ва тайёрлай олиш, ҳунармандларнинг бозор муносабатлари асосидаги фаолиятлари, уюшмалари ва унинг истиқболларини билиш, ўзбек халқ ҳунармандчилигига асос солган ҳунарманд усталар, халқ ҳунармандчилигининг турлари, иш усулларини қўллай олиш, “Ҳунарманд” уюшмаси ва унинг истиқболлари, ҳунармандлар тайёрлаган буюмларни фарқлай олиш, халқ ҳунармандчилиги бўйича кўргазма ва танловларни ташкил қилиш ва иштирокчиларни танлаш қоидалари, халқ ҳунармандчилиги бўйича турли кўргазма ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш шартларини билиш, технологик жараён ҳақида асосий тушунчага эга бўлиш, маҳсулот олиш жараёнида ишлатиладиган хом-ашё, материал ёки ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаш, тайёрлаш, уларнинг ҳолатини, хоссалари ва шаклини ўзгартириш усулларини бир-биридан фарқлай олиш, меҳнат предметига механик таъсир этиш орқали амалга ошириладиган технологик жараёнларни қўлай олиш, тўқишнинг мураккаб усулларини бажара олиш, болалар нимчасини тўқий олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияси: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олади; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллаш ва унга риоя қилиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қилиш; келгуси таълим йўналиши (академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи) ни онгли ва мустақил равишда танлаш.
5-мавзу: Нозмунчоқдан (атиргулли) гулдаста ясаш. (1соат)
6-мавзу: Байрам учун совға тайёрлаш. (1соат)
Назорат иши №1 (1соат)
7-8-мавзу: Яктакни бичиш ва тикиш. (2соат) (ўлчов олиш, эскиз чизиш, моделлаштириш, андаза тайёрлаш, бичиш ва тикиш, безаш).

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling