Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: қат-қат қилиб букланган қоғоздан ҳашоратлар шаклини ясай олиш, қоғоздан аппликация усулида табрикнома тайёрлай олиш, 8-март, Наврўз байрамига тарикнома тайёрлай олиш, турли рангли қоғозлардан мозаика усулида табиат манзараси акс этирилган композиция тайёрлай олиш, қоғоз ва табиий материаллардан мозаика усулида эртак қаҳрамонларини ясай олиш, қоғоздан гуллар ясай олиш, турли материалларни букиш, қирқиш, елимлаш ишларини бажаришда ишлатиладиган ўткир ва тиғли асбоблардан хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда фойдалана олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўз меҳнат ҳаракатларини ўқув топшириқлари асосида мунатазам такрорлаш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касблар оламини билиш.
Таянч компетенци элементлари:
Коммуникатив компетенция: дарсга оид кўрсатмалар ва ўқитувчи нутқини тушуниш;
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: телевизор, телефондан тўғри фойдаланиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: технологик харита билан ишлаш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўзидан катталарга, ўртоқлари ва ўзидан кичикларга ёрдам бериш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ўз уйи, мактаби, турар маҳалласини қадрлаш; озодаликка риоя қилиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: дарс жараёнида турли чизмаларни чиза олиш.
Табиий ва турли материаллар билан ишлаш (6 соат)
13-мавзу: Уруғлардан аппликация усулида нақш тузиш (1соат) (қовоқ, тарвуз уруғларидан нақш тузиш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш).
Назорат иши № 2 (1соат)
14-мавзу: Уруғлардан мозаика усулида қўқонгул шаклини ясаш (1соат) (Уруғлардан мозаика усулида қўқонгул шаклини ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш).
Do'stlaringiz bilan baham: |