Халқ таълими вазирлиги
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч компетенция элементлари
- 2-синф Қоғоз ва картон билан ишлаш (13 соат)
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: Қоғоздан мушук ёки тулки шаклини қуриш-ясай олиш. Учувчи планер қуриш-ясай олиш. Рангли қирқилган геометрик шакллардаги қоғоздан машина қуриш-ясаш ишларини бажара олиш, турли материалларни букиш, қирқиш, елимлаш ишларини бажаришда ишлатиладиган ўткир ва тиғли асбоблардан хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда фойдалана олиш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўз меҳнат ҳаракатларини ўқув топшириқлари асосида мунатазам такрорлаш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касблар оламини билиш. Таянч компетенция элементлари: Коммуникатив компетенция: мавзу бўйича саволларга жавоб бериш; Ахборот билан ишлаш компетенцияси: китоб билан ишлаш, Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб ўрганиш, тозаликка риоя қилиш; Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ораста кийиниш ва доимо шунга амал қилиш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: ўқув қуролларини саранжом сақлаш. 2-синф Қоғоз ва картон билан ишлаш (13 соат) 1-мавзу: Меҳнат фанида ишлатиладиган иш қуроллари ва хавфсизлик қоидалари. Турли қоғозлардан нилуфар гулини тайёрлаш (1соат) (Меҳнат фанида ишлатиладиган иш қуроллари ва хавфсизлик қоидалари. Турли қоғозлардан нилуфар гулини тайёрлаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 2-мавзу: Иккига букланган қоғозлардан қирқиб, аппликация усулида нақш ясаш (1соат) (Иккига букланган қоғозлардан қирқиб, аппликация усулида нақш ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 3-4-мавзулар: Қоғозни узиш орқали мозаика усулида ҳайвон ва қушларни ясаш (2соат) (Қоғозни узиш орқали мозаика усулида ҳайвон ва қушларни ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 5-мавзу: Қоғоздан оқ қуш шаклини ясаш (1соат) (Қоғоздан оқ қуш шаклини ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). 6-мавзу: Турли қоғозлардан арча безакларини ясаш (1соат) (Турли қоғозлардан арча безаклари (фонарик, конфет, гирландия, занжир ва х.к.) ни ясаш технологик харитаси ёки ясаш босқичларини кўрсатиш). Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling