Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet33/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Амалий машғулот: Металлга ишлов бериш устахонасининг тузилиши. Металлга ишлов беришда хавфсизлик техникаси қоидалари.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: металлга ишлов бериш устахонасининг тузилиши, материалларни саралай олиш, металлга ишлов беришда хавфсизлик техникаси қоидалари, металлнинг турмушда ва иқтисодиёт тармоқларидаги аҳамияти, тузилиши, турлари, соҳалари, металларнинг ташқи кўриниши ва ўзига хос белгиларини бир-биридан фарқлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: мавзудан келиб чиқиб саволларни мантиқан тўғри қўя олиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: кундалик фаолиятда учрайдиган ҳужжатлар билан ишлай олиш (оддий табрикномалар ёза олиш, ўз ҳақида маълумотларни ёзиш).
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўз соғлигини асраш (шахсий гигиена, техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш).
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: каттага ҳурмат қилиш, кичикка иззат қилиш каби сифатларга эга бўлиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: турли йўналишдаги санъат асарларини тушуна олиш ва ундан завқланиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий режаларини туза олиш; турли чизмаларни ўқий олиш ва фойдаланиш.


Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (4 соат)
Назорат иши № 5 (1 соат).
38-мавзу: Металлга ишлов беришда қўл асбоб-ускуналари, мосламаларининг тузилиши ва турлари, вазифалари, фойдаланиш қоидалари. Чилангарлик дастгоҳи (1 соат).
39-мавзу: Ўлчаш ва режалаш асбоблари. (1 соат). Металлга ишлов беришда қўл асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидалари (1 соат).

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling