Амалий машғулот: Тайёрланманинг эскизи ва технологик харитасини тузиш, танлаш, режалаш ва тайёрлаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича буюмларни лойиҳалай олиш, ёғочга ишлов беришда қўлланиладиган халқ ҳунармандчилиги элементларини билиш ва қўллай олиш, тайёрланманинг эскизини чиза олиш, технологик харитасини туза олиш, танлай олиш, режалай олиш ва тайёрлай олиш, ёғочга ишлов бериш жараёнлари билан уйғунлаштирилган халқ ҳунармандчилиги технологиясини қўллай олиш, ёғочга ишлов беришга оид касб-ҳунарлар тўғрисида маълумотни эгаллай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.
Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: жамоа билан ишлашда жамоа фикрини қўллаб-қувватлаш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: ахборот манбаларидан (аудио-видео ёзув, компьютер) фойдаланиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўқиб-ўрганиш учун фан тўгарагига қатнашиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўз оиласи, маҳалласи, ватан олдидаги бурчини билиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: аҳлоқий маданий меъёрларга амал қилиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: шахсий ва ижтимоий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритишни билиш; турли чизмалардан фойдаланиш.
ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ (6 соат)
30-31-мавзу: Полимер материаллар тўғрисида маълумот. Полимерлар, штамплар. Пресслаш (2 соат)
32-33-мавзу: Полимер материаллардан буюмлар тайёрлаш технологияси (2 соат) (совундон ясаш технологик харитаси).
34-35-мавзу: Полимер материаллардан уй-рўзғор буюмларини тайёрлаш (2 соат) (гул тувак ясаш технологик харитаси).
Do'stlaringiz bilan baham: |