Амалий машғулот: Пластмассалардан буюмлар тайёрлаш технологияси. Пластмассадан уй-рўзғор буюмлари тайёрлаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: моделларни қуриш-ясаш ишларини бажара олиш, буюмларни конструкциялаш ва моделлаштириш ишларини бажара олиш полимер материалларнинг хусусиятлари тавсифлаш; полимер материаллардан буюм ва маҳсулотларни технологик лойиҳалаш; технологик харита тузиш; турли материалларга ишлов беришда асбоб-ускуналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.
Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: жамоа билан ишлашда жамоа фикрини қўллаб-қувватлаш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: полимер материалларнинг хусусиятлари тавсифлаш тўғрисидаги ахборот манбаларидан фойдаланиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: турли материалларга ишлов беришда асбоб-ускуналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш, ўқиб-ўрганиш учун фан тўгарагига қатнашиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: аҳлоқий маданий меъёрларга амал қилиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: полимер материаллардан буюм ва маҳсулотларни технологик лойиҳалаш; технологик харита тузиш турли чизмалардан фойдаланиш.
МЕТАЛЛГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ (14 соат)
Умумий тушунчалар (2 соат)
36-мавзу: Металлга ишлов бериш устахонасининг тузилиши. Металлга ишлов беришда хавфсизлик техникаси қоидалари (1 соат).
37-мавзу: Металлнинг турмушда ва иқтисодиёт тармоқларидаги аҳамияти, тузилиши, турлари, соҳалари. Металларнинг ташқи кўриниши ва ўзига хос белгилари (1 соат).
Do'stlaringiz bilan baham: |