Халқ таълими вазирлиги
Таянч компетенция элементлари
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий машғулот
Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: жамоа билан ишлашда жамоа фикрини қўллаб-қувватлаш, ўз ҳиссасини қўша олиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: ахборот манбаларидан (аудио-видео ёзув, компьютер) фойдаланиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ҳалоллик, тўғрилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик тушунчаларини англаш ва унга амал қилиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўз оиласи, маҳалласи, юрти олдидаги бурчини билиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: юриш-туришда маданий меъёрларга амал қилиш; халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб-асраш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: шахсий, иқтисодий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритишни билиш. Пазандачиликда ишлатиладиган технологик жиҳозлар ва улардан фойдаланиш. (4 соат) 5-мавзу: Ошхона буюм ва жиҳозлари ҳақида тушунча. Плиталарнинг тузилиши ва фойдаланиш қоидалари (1 соат). 6-мавзу: Сабзавотларни пишириш усуллари (қайнатиш, қовуриш, буғда димлаш) (1 соат). 7-мавзу: Картошка бўтқасини тайёрлаш технологияси (1 соат). (Картошка бўтқасини тайёрлаш босқичлари ва техника хавфсизлиги қоидалари). Амалий машғулот: Картошка бўтқасини тайёрлаш. Назорат иши № 1 (1 соат). Фанга оид компетенциялар: Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: ошхона буюм ва жиҳозлари ҳақида тушунча, плиталарнинг тузилиши ва фойдаланиш қоидалари, сабзавотларни пишириш усуллари, картошка бўтқасини тайёрлаш технологиясини қўллай олиш, турли озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қилиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling