Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: хорижий тилни ўрганишда сўз бойлигини ошириб бориш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: электр занжири ва электр чизмаси тушуниш ва қўллай олишга оид манбаларидан фойдаланиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: электр монтаж иш ўрнини ташкил қила олиш, турли материалларга ишлов беришда асбоб-ускуналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ўзгаларга нисбатан меҳр-мурувват, сахийлик кўрсатиш; халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб-асраш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: электр токининг инсон организмига таъсирини, кўп ишлатиладиган электротехник элементларнинг характеристикаси ва қўлланиш соҳаларини билиш.
РЎЗҒОРШУНОСЛИК АСОСЛАРИ (4 соат)
58-59-мавзу: Мебелларнинг лакланган ва қопламали юзаларини сақлаш тадбирлари ва кичик таъмирлаш ишлари (2 соат).
Назорат иши № 8. (1 соат).
60-мавзу: Эшик ва ромларни кичик таъмирлаш. Хизмат кўрсаткич соҳаларига оид касб-ҳунар турлари (1 соат).
Амалий машғулот: Мебелларнинг лакланган ва қопламали юзаларини сақлаш тадбирлари, эшик ва ромларни кичик таъмирлаш ишлари.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: мебелларнинг лакланган ва қопламали юзаларини сақлаш тадбирлари ва кичик таъмирлаш ишларини қўллай олиш, эшик ва ромларни кичик таъмирлаш ишларини бажара олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш; мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлаш; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллаш ва унга риоя қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: хизмат кўрсаткич соҳаларига оид касб-ҳунар турлари, касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |