Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: жамоа билан ишлашда ўз ҳиссасини қўша олиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: пол қопламалари ҳамда мебелларнинг лакланган ва қопламали юзаларини сақлаш тадбирлари ахборот манбаларини жамлаш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: кичик таъмирлаш ишларини қўллаш, ойна ромларини кичик таъмирлаш ишларини бажариш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиш, қишда иссиқликни сақлаш усулларини қўллаш.
Умуммаданий компетенция: юриш-туришда маданий меъёрларга амал қилиш; ўзгаларга нисбатан меҳр-мурувват, сахийлик кўрсатиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: турли вазиятларда ҳисоб-китоб билан иш юритиш; турли чизмаларни ўқий олиш ва фойдаланиш.
СЕРВИС ХИЗМАТИ ЙЎНАЛИШИ
ПАЗАНДАЧИЛИК АСОСЛАРИ (18 соат)
Умумий тушунчалар (2 соат)
1-мавзу: Пазандачилик ўқув хонаси. Озиқ-овқат маҳсулотларининг озуқавий қийматини инсон организми учун аҳамияти (1 соат).
2-мавзу: Пазандачилик ўқув хонасидаги жиҳозлар билан танишиш (1 соат).
Амалий машғулот: Пазандачилик ўқув хонасидаги жиҳозлар билан танишиш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: табиий ва турли материалларнинг хусусиятларини тавсифлай олиш, табиий ва турли материалларнинг хусусиятларини фарқлай олиш, пазандачилик ўқув хонасини тузилиши ҳақида маълумотга эга бўлиш, озиқ-овқат маҳсулотларининг озуқавий қийматини инсон организми учун аҳамияти билиши ва унга риоя қила олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қилиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |