Халқ таълими вазирлиги


Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (12 соат)


Download 1.11 Mb.
bet49/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (12 соат)
3-4-мавзу: Ёғочни режалаш асбобларининг турлари, уларни ишлатиш (чизғич, ўрама метр, хаткаш, гуния, штангенциркуль, циркуль) ва сақлаш қоидалари) (2 соат).
5-6-мавзу: Қўл ранда ва пармалаш қурилмаларининг тузилиши ва фойдаланиш қоидалари (2 соат) (Қўл ранда ва пармалаш қурилмаларининг тузилиши ва хавфсизлик техникаси қоидалари).
Назорат иши №1. (1 соат)
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: ёғочни режалаш асбобларининг турлари, уларни ишлатиш ва сақлаш қоидаларига амал қила олиш, ёғочларни ўйиш, қўл ранда ва пармалаш қурилмаларининг тузилиши ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қила олиш, турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.
7-8-мавзу: Ёғочга ишлов бериш асбобларидан тўғри фойдаланиб буюм ясаш (қаламдон тайёрлаш технологик харитаси ва хавфсизлик техникаси қоидалари) (2 соат).
9-10-мавзу: Ёғочдан ясалган буюмларга ишлов бериш усуллари (ёғочни пардозлаш, эговлаш, жилвирлаш, локлаш ва хавфсизлик техникаси қоидалари) (2 соат).
Назорат иши №2. (1 соат)
11-12-мавзу: Режалаш асбобларидан фойдаланиб буюмлар ясаш (рамка тайёрлаш технологик харитаси) (2соат).
Амалий машғулот: Қўл ранда ва пармалаш қурилмаларидан фойдаланиш қоидалари. Ёғочга ишлов бериш асбобларидан тўғри фойдаланиш усулларини ўрганиш ва буюмлар ясаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: қўл ранда ва пармалаш қурилмаларининг тузилиши ва улардан фойдаланиш қоидаларини билиш ва уни қўллай олиш, ёғочга ишлов бериш асбобларидан тўғри фойдаланиш усуллари асосида буюмлар ясай олиш, турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling