Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet52/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Амалий машғулот: Цилиндр шаклидаги деталлар (эгов дастаси, ўқлов) эскизини чизиш ва ясаш. Ёғочдан тайёрланадиган буюмни танлаш, режалаш, ўлчаш. Ёғоч ва бошқа материаллардан халқ ҳунармандчилиги иш усуллари асосида буюмлар тайёрлаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: ёғочга ишлов бериш технологияси асосида уй-рўзғор буюмларини тайёрлай олиш, елимларни ишга тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига амал қила олиш, ёғочга ишлов беришга оид халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича иш усулларини қўллай олиш, цилиндр шаклидаги деталлар эскизини чизиш ва ясай олиш, ёғочдан тайёрланадиган буюмни танлаш, режалаш, ўлчаш, ёғоч ва бошқа материаллардан халқ ҳунармандчилиги иш усуллари асосида буюмлар тайёрлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлай олиш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: ёғочдан уй-рўзғор буюмларини тайёрлаш, елимларни ишга тайёрлашда жамоа ва гуруҳ аъзолари фикрини тинглай билиш, ҳурмат қилиш, тўғри қабул қилиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: ёғочга ишлов бериш ҳақида ахборот манбаларидан фойдалана олиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ёғочга ишлов беришга оид халқ ҳунармандчилиги турлари бўйича иш усулларини қўллаш, цилиндр шаклидаги деталлар эскизини тузиш, ёғочдан тайёрланадагин буюмни танлаш, режалаш, ўлчаш, ёғоч ва бошқа материаллардан халқ ҳунармандчилиги иш усуллари асосида буюмларни мустақил равишда тайёрлаш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: соғлом турмуш тарзига амал қилиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: Ватан, оила, маҳалласининг тарихини билиш ва бугунги кун билан таққослай олиш.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling