Халқ таълими вазирлиги


ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ (6 соат)


Download 1.11 Mb.
bet53/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ (6 соат)
30-31-мавзу: Пластмасса ва унинг турлари. Резиналар, тўлдиргичлар ва пластификаторлар (2 соат).
32-33-мавзу: Полимерлардан буюмлар тайёрлаш усуллари (гул тайёрлашни технологик харитаси ва хавфсизлик техникаси қоидалари) (2 соат).
34-35-мавзу: Полимерлардан уй-рўзғор, турмушда мактабда фойдаланиладиган буюмлар тайёрлаш (мевалар учун тахтакач тайёрлашни технологик харитаси ва хавфсизлик техникаси қоидалари) (2соат).
Амалий машғулот: Полимерлардан уй-рўзғор, турмушда мактабда фойдаланиладиган буюмлар тайёрлаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: пластмасса ва уларнинг турлари, резиналар, тўлдиргичлар ва пластификаторлар, полимерлардан буюмлар тайёрлаш усулларини қўллай олиш, буюмларни конструкциялаш ва моделлаштириш ишларини бажара олиш, деталларни бир-бирига елимлай олиш, полимерлардан уй-рўзғор, турмушда мактабда фойдаланиладиган буюмлар тайёрлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касбларда меҳнат турларини таърифлаш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: полимерлардан буюмлар тайёрлашда жамоа ва гуруҳ аъзолари фикрини тинглай билиш, ҳурмат қилиш, тўғри қабул қилиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси; пластмасса ва уларнинг турлари, резиналар, тўлдиргичлар ва пластификаторлар ҳақидаги ахборот манбаларидан фойдалана олиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: полимерлардан уй-рўзғор, турмушда мактабда фойдаланиладиган буюмлар тайёрлаш ҳақидаги билимини мустақил равишда ошириб бориш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: соғлом турмуш тарзига амал қилиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: полимер ва ёғоч материаллардан тайёрланган буюмларни таққослай олиш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling