Ўзбекистон республикаси
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ муассасалари
УЧУН МЕҲНАТ (Технология) ФАНИДАН
ўқув ДАСТУР
Тошкент – 2017
ТУШУНТИРИШ ХАТИ
Умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат (технология) фанини ўқитишнинг мақсади – ўқувчиларда техник-технологик ва операцион билим, кўникма, малакаларини ривожлантириш, касб-ҳунар танлаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияларини шакллантиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим муассасаларида меҳнат (технология) фанини ўрганишнинг асосий вазифалари:
буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияни шакллантириш;
психомотор, функционал ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияни шакллантириш;
тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
Ҳар бир мактабда меҳнат (технология) фани қуйидаги йўналишлар бўйича ўқитилади:
Технология ва дизайн
Сервис хизмати
Меҳнат (технология) фанини йўналишлари бўйича машғулотларни ташкил қилиш, ўтказиш кетма–кетлиги маҳаллий шароит ва имкониятларни ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги бўлимлар асосида ўқитилади.
1-4-синфлар учун
1. Қоғоз ва картон билан ишлаш
2. Табиий ва турли материаллар билан ишлаш
3. Газлама ва толали материаллар билан ишлаш
4. Бадиий қуриш-ясаш ва техник моделлаштириш
5-7 синфлар учун:
Технология ва дизайн йўналиши
1. Ёғочга ишлов бериш технологияси
2. Полимер материалларга ишлов бериш технологияси
3. Металлга ишлов бериш технологияси
4. Электротехника ишлари
5. Рўзғоршунослик асослари
Do'stlaringiz bilan baham: |