Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: электр печларни тузилиши, электр гўшт қиймалагич, электр чойнак, электр самовар ва бошқаларни таъмирлай олиш, уй рўзғор кир ювиш машиналарининг тузилиши ва механизмлари, хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қила олиш, иссиқлик, электр, сув таъминоти ва оқава сув қувурлари системасидан тўғри фойдаланиш қоидаларини билиш, уй-рўзғор асбобларини тузатиш ишларини бажара олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияси: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш; касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касб-ҳунар турларининг инсон саломатлигига қўядиган талабларни билиш.
Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: суҳбатдош фикрини таҳлил қилган ҳолда ўз позициясини ҳимоя қилиш ва унга ишонтириш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: кундалик фаолиятда учрайдиган ҳужжатлар билан ишлай олиш (тавсифнома ёзиш, ариза, шахсий маълумотнома).
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўзининг қизиқишларига қараб қобилиятларини намоён қила олиш, онгли касб танлаш, ҳалоллик, тўғрилик каби инсоний фазилатларга эга бўлиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: меҳнат ҳамда фуқаролик муносабатларида муомала, иқтисодий, экологик, ҳуқуқий маданиятига риоя қилиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросига ҳурмат билан муносабатда бўлиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: инсон меҳнатини енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини оширадиган ва қулай шарт-шароитга олиб келадиган фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдалана олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |