Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet102/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Амалий машғулот: шахмат доскаси ва доналарини ясаш.
Амалий мустақил ишлар: Халқ ҳунармандчилигининг танланган йўналиши бўйича замонавий дизайн талаблари билан уйғунлаштирилган маҳсулот тайёрлаш бўйича иш усулларини эгаллаш. Лойиҳалаш босқичида маҳсулот ташқи шакли узвийлиги ва яхлитлигини таъминлаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: халқ ҳунармандчилигига оид буюмлар тайёрлашда морфологик жадвалдан фойдаланиш усулларини қўллай олиш, маҳсулот ишлаб чиқаришни назорат қилиш, ўлчаш ва таққослаш технологиясини қўллай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияси: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олади; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллаш ва унга риоя қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касб-ҳунар турларининг инсон саломатлигига қўядиган талабларни, ўз имкониятларини психологик ва физиологик жиҳатдан баҳолай олиш; касб-ҳунар танлашга доир режа туза олиш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: мавзудан келиб чиқиб саволларни мантиқан тўғри қўя олиш ва жавоб бериш; ўзаро мулоқотда муомала маданиятига амал қилиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: мавжуд ахборот манбаларидан (интернет, телевизор, радио (аудио-видео ёзув), телефон, компьютер, электрон почта орқали хабар жўнатиш) фойдалана олиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: шахс сифатида доимий равишда ўз-ўзини ривожлантириш; гуруҳларда ишлашда маъсулиятни ўзига олиш, лидер бўла олиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларини билиш ва унга амал қилиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: кундалик фаолиятда турли формула, модел, чизмаларни ўқий олиш ва фойдалана олиш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling