Фанга оид компетенциялар:
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияси: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллаш ва унга риоя қилиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касб-ҳунар турларининг инсон саломатлигига қўядиган талабларни, ўз имкониятларини психологик ва физиологик жиҳатдан баҳолай олиш; касб-ҳунар танлашга доир режа туза олиш.
Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: мавзудан келиб чиқиб саволларни мантиқан тўғри қўя олиш ва жавоб бериш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: мавжуд ахборот манбаларидан (интернет, телевизор, радио (аудио-видео ёзув), телефон, компьютер, электрон почта орқали хабар жўнатиш) фойдалана олиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: шахс сифатида доимий равишда ўз-ўзини ривожлантириш; гуруҳларда ишлашда маъсулиятни ўзига олиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: касбларнинг моҳиятини тушуниш ва онгли равишда танлаш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: инсон меҳнатини енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини оширадиган ва қулай шарт-шароитга олиб келадиган фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдалана олиш.
ХАЛҚ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ АСОСЛАРИ (8 соат)
15-мавзу: Халқ ҳунармандлари томонидан экспорт ва ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (1соат).
16-мавзу: Халқ ҳунармандчилигида фойдаланилаётган нодир материаллар, асбоб-ускуналар (1соат).
17-мавзу: Ҳунармандчилик маҳсулотларини ташқи шакли узвийлиги ва яхлитлиги таъминланишига кўра баҳолаш (1соат).
18-мавзу: Халқ ҳунармандчилигига оид танланган битта касб-ҳунар турини тавсифлаш. Технологик ҳужжатларнинг ягона тизими ва унинг давлат стандартлари (1соат).
Do'stlaringiz bilan baham: |