Халқ таълими вазирлиги
Таянч компетенция элементлари
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХАЛҚ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ТЕХНОЛОГИЯСИ (8 соат)
- Фанга оид компетенциялар
Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: суҳбатдош фикрини таҳлил қилган ҳолда ўз позициясини ҳимоя қилиш ва унга ишонтириш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: кундалик фаолиятда учрайдиган ҳужжатлар билан ишлай олиш (тавсифнома ёзиш, ариза, шахсий маълумотнома). Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўзининг қизиқишларига қараб қобилиятларини намоён қила олиш, онгли касб танлаш, ҳалоллик, тўғрилик каби инсоний фазилатларга эга бўлиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: меҳнат ҳамда фуқаролик муносабатларида муомала, иқтисодий, экологик, ҳуқуқий маданиятига риоя қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросига ҳурмат билан муносабатда бўлиш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: инсон меҳнатини енгиллаштирадиган, меҳнат унумдорлигини оширадиган ва қулай шарт-шароитга олиб келадиган фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдалана олиш. ХАЛҚ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ТЕХНОЛОГИЯСИ (8 соат) 24-мавзу: Халқ ҳунармандлари томонидан экспорт ва ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (1соат). 25-мавзу: Халқ ҳунармандчилигида фойдаланилаётган нодир материаллар, асбоб-ускуналар (1соат). 26-мавзу: Ҳунармандчилик маҳсулотларини ташқи шакли узвийлиги ва яхлитлиги таъминланишига кўра баҳолаш (1соат). 27-мавзу: Халқ ҳунармандчилигига оид танланган битта касб-ҳунар турини тавсифлаш. Технологик ҳужжатларнинг ягона тизими ва унинг давлат стандартлари (1соат). Фанга оид компетенциялар: Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: халқ ҳунармандлари томонидан экспорт ва ички бозор учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни билиш, халқ ҳунармандчилигида фойдаланилаётган нодир материаллар, асбоб-ускуналардан фойдалана олиш, ҳунармандчилик маҳсулотларини ташқи шакли узвийлиги ва яхлитлиги таъминланишига кўра баҳолай олиш, халқ ҳунармандчилигига оид танланган битта касб-ҳунар турини тавсифлай олиш, технологик ҳужжатларнинг ягона тизими ва унинг давлат стандартларини билиш, техника объектларни билади ва технологик жараёнларни қўллай олиш, замонавий бозор муносабатларига мослашади ҳамда фаолият юрита олиш, саноат соҳалари бўйича таянч билимларни эгаллай олиш, технологик харита тузади ҳамда тақдим эта олиш, замонавий ишлаб чиқаришда халқ ҳунармандчилиги билан уйғунлаштирилган буюмларни технологик лойиҳалайди ва тайёрлай олиш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияси: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олади; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллаш ва унга риоя қила олиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касб-ҳунар турларининг инсон саломатлигига қўядиган талабларни, ўз имкониятларини психологик ва физиологик жиҳатдан баҳолай олиш; касб-ҳунар танлашга доир режа туза олиш. 28-мавзу: Халқ ҳунармандчилигига оид буюмлар тайёрлашда морфологик жадвалдан фойдаланиш усуллари (1соат). 29-мавзу: Маҳсулот ишлаб чиқаришни назорат қилиш, ўлчаш ва таққослаш технологияси (1соат). Назорат иши №4. (1соат) 30-мавзу: шахмат доскаси ва доналарини ясаш (1соат). Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling