Халқ таълими вазирлиги
-синф ТЕХНОЛОГИЯ ВА ДИЗАЙН ЙЎНАЛИШИ
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фанга оид компетенциялар
9-синф
ТЕХНОЛОГИЯ ВА ДИЗАЙН ЙЎНАЛИШИ КАСБ ТАНЛАШГА ЙЎНАЛТИРИШ АСОСЛАРИ (16 соат) 1-мавзу: Касб тушунчасининг таърифи. Касбни тўғри танлашнинг моҳияти ва истиқболи (1соат). 2-мавзу: Касб танлашда шахс, касбий қизиқиш, мойиллик, қобилият ва ўқувчининг имкониятлари (1соат). 3-мавзу: Касбга яроқлиликни белгилаш ва касбга мойилликни тарбиялаш усуллари (1соат). 4-мавзу: Кизикиш ва кобилиятни аниқлаш усуллари (1соат). 5-мавзу: Касб танлашга қўйиладиган талаблар. Касбий ўзгарувчанлик ва танлов тушунчаси (1соат). Фанга оид компетенциялар: Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияси: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллаш ва унга риоя қилиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: касб тушунчасининг таърифини билиш, касбни тўғри танлашнинг моҳияти ва истиқболини ангалй олиш, касб танлашда шахс, касбий қизиқиш, мойиллик, қобилият ва ўқувчининг имкониятларини онгли тушуна олиш, касбга яроқлиликни белгилаш ва касбга мойилликни тарбиялаш усулларини қўллай олиш, қизикиш ва кобилиятни аниқлаш усулларини қўллай олиш, касб танлашга қўйиладиган талабларга амал қила олиш, касбий ўзгарувчанлик ва танлов тушунчасини англай олиш. 6-мавзу: Касб танлашдаги онглилик ва мустақиллик (1соат). 7-мавзу: Касб танлашдаги хатолар ва қийинчиликлар, касбларнинг мураккаблик омиллари (1соат). Назорат иши №1. Касбга доир шахсий режа тузиш (1соат) 8-мавзу: Касб танлаш варақаси (1соат) (ўқувчининг ф.и.ш, туғилган йили, синфи,манзили, ота-онаси тўғрисида маълумотлар, оиладаги болалар сони, ўқувчининг шуғулланиши учун уйда шароит яратилганлиги, саломатлиги, касб танлаш хусусида шифокор билан маслаҳатлашилганлиги, фанларга қизиқиши, қобилияти, оилавий ишларни бажаришда мустақил фикрлаши, уй топшириқларини қандай бажаради, фарзандингиз келгусида ким бўлмоқчи, сиз кайси касбни эгаллашни хохлайсиз?, фарзандингиз ва сизнинг фикрингиз мосми? , Фарзандингиз сизнинг касб фаолиятингизга қизиқадими, фарзандингизнинг академик лицейда ўкишини давом эттиришини хохлайсизми, фарзандингизнинг касб-ҳунар коллежида ўқишини хохлайсизми сизнингча у танлаган касби бўйича малакали мутахас бўлиб этиша оладими, қўшимча фикрларингиз). Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling