Халқ таълими вазирлиги
Таянч компетенция элементлари
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фанга оид компетенциялар
Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: ўзаро мулоқотда муомала маданиятига амал қилган ҳолда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилиш ҳамда ўз ғоясини ҳимоя қилиш ва унга ишонтириш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: шахсий гигиена ва техника хавфсизлиги қоидаларига мунтазам риоя қилиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: жамият ва оиласи манфаатлари учун хизмат қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: миллий ва умуминсоний қадриятларни ажрата билиш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: инсон меҳнатини енгиллаштирадиган фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдалана олиш. КАСБ ТАНЛАШГА ЙЎЛАШ (15 соат) 18-мавзу: Меҳнат (Технология) мазмунини касб-ҳунарга йўналтириш ишлари билан узвийлиги. (1соат) (амалий машғулот жараёнида ясалган буюмни қайси касб-ҳунарга эгасига тааллуқлиги ҳақида маълумот берилади). 19-мавзу: Касблар таснифини, касбларда меҳнат турларининг таърифи. (1соат) (одам-табиат, одам-техника, одам-одам, одам-белгили тизим, одам-бадиий образ). 20-мавзу: Касбларнинг гуруҳлари, туркумлари, типлари ва хусусиятлари. (1соат). 21-мавзу: Касб-ҳунар эгаллашда инсон саломатлигига қўйилган талаблар, инсон саломатлигига мос келувчи касб-ҳунар эгаллаш йўллари, касбга яроқлилик, яроқсизлик, мос келиш, ҳавас. (1соат) 22-мавзу: Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизими, таълим турлари ва уларнинг узвийлиги. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг йўналиши, уларнинг бир-биридан фарқи, умумий томонлари. (1соат) Назорат иши № 3. (1соат) Фанга оид компетенциялар: Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияси: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллаш ва унга риоя қилиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: меҳнат таълими мазмунини касб-ҳунарга йўналтириш ишлари билан узвийлигини билиш, касблар таснифини, касбларда меҳнат турларига таъриф бера олиш, касбларнинг гуруҳлари, туркумлари, типлари ва хусусиятларини фарқлай олиш, касб-ҳунар эгаллашда инсон саломатлигига қўйилган талаблар, инсон саломатлигига мос келувчи касб-ҳунар эгаллаш йўллари, касбга яроқлилик, яроқсизлик, мос келиш, ҳавас ҳақидаги тушунчаларни онгли анлай олиш, Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизими, таълим турлари ва уларнинг узвийлиги, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг йўналиши, уларнинг бир-биридан фарқи, умумий томонлари ҳақида тушунчага эга бўлиш. 23-мавзу: Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш тизими 1соат (оила, мактабгача таълим, умумтаълим мактаби, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари фаолияти ҳақида). 24-мавзу: Касблар ва уларнинг таснифлагичи (классификацияси) (1соат). 25-мавзу: Табиий ва аниқ фанлар йўналишидаги касблар (1соат) (табиат ва техника йўналишига кирувчи касблар ҳақида маълумот). 26-мавзу: Ижтимоий фанлар йўналишидаги касблар (1соат) (ижтимоий соҳаларга оид касблар ҳақида маълумот). 27-мавзу: Филология йўналишидаги касблар (1соат) (филогогия соҳаларга оид касблар ҳақида маълумот). 28-мавзу: Амалий фанлар йўналишидаги касблар (1соат) (мусиқа олами, тасвирий санъат ва амалий санъат соҳаларга оид касблар ҳақида маълумот). Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling