Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet93/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Амалий мустақил ишлар: Халқ ҳунармандчилигининг танланган йўналиши бўйича замонавий дизайн талаблари билан уйғунлаштирилган маҳсулот тайёрлашдаги иш усулларини эгаллаш. Саноат миқёсида кўп серияли ишлаб чиқариш учун тавсия этиш мумкин бўлган маҳсулот намунасини (макети, модели) тайёрлаш, унда қўлланилган хом-ашё, ижодий ғоя ва дизайн ечимларини асослаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: Нозмунчоқдан (атиргулли) гулдаста ясай олиш. Байрам учун совға тайёрлай олиш. Яктакни бича олиш ва тика олиш. Халқ ҳунармандчилигининг танланган йўналиши бўйича замонавий дизайн талаблари билан уйғунлаштирилган маҳсулот тайёрлашдаги иш усулларини эгаллай олиш. Саноат миқёсида кўп серияли ишлаб чиқариш учун тавсия этиш мумкин бўлган маҳсулот намунасини (макети, модели) тайёрлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияси: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олади; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллаш ва унга риоя қилиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қилиш; келгуси таълим йўналиши (академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи) ни онгли ва мустақил равишда танлаш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: ўзаро мулоқотда муомала маданиятига амал қилган ҳолда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилиш ҳамда ўз ғоясини ҳимоя қилиш ва унга ишонтириш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси:медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралаш, қайта ишлашда медиа саводхонлигини шакллантириш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўқиб-ўрганганларини амалиётда қўллай олиш; ўзининг қобилиятларини намоён қила олиш; шахсий гигиена ва техника хавфсизлиги қоидаларига мунтазам риоя қилиш; шахсий гигиена ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: жамият ва оиласи манфаатлари учун хизмат қилиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, инсонни улуғлаш, тинч ва осойишта ҳаёт, дўстлик ва тотувликни қадрлаш тушунчаларини англаш; миллий мафкуранинг миллий, умуминсоний тамойилларини ва вазифаларини билиш; миллий ва умуминсоний қадриятларни ажрата билиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: ўз фаолиятини режалаштира олиш, таҳлил қила олиш, ўз-ўзини баҳолай олиш, инсон меҳнатини енгиллаштирадиган фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдалана олиш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling