Халқ таълими вазирлиги


Таянч компетенция элементлари


Download 1.11 Mb.
bet89/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: ўзаро мулоқотда ўз ғоясини ҳимоя қилиш ва унга ишонтириш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси:медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралаш, қайта ишлаш.
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўқиб-ўрганганларини амалиётда қўллай олиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: оиласи манфаатлари учун хизмат қилиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: миллий урф-одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, инсонни улуғлаш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: ўз фаолиятини режалаштира олиш, таҳлил қила олиш.


ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ (10 соат)
9-мавзу: Электроникани иқтисодиёт тармоқларидаги аҳамияти, электроника элементлари. Резистор ва конденсаторларнинг турлари, тузилиши ва ишлаш принципи. (1соат)
10-мавзу: Резистор ва конденсаторларни кетма-кет, параллел ва аралаш улаш. (1соат)
11-мавзу: АВО метр ёрдамида умумий сиғим ва қаршиликни ўлчаш. (1соат)
12-мавзу: Яримўтказгичли қурилмалар (диод, транзистор, тиристор, фотодиод, варикап, светодиод).
13-мавзу: Ярим ўтказгичли диод ва унинг қўлланилиши. Ярим ўтказгичли диод билан танишиш. (1соат)
14-15-мавзу: Ўзгарувчан ток тўғирлагичини тайёрлаш. Ҳаракатланувчи қурилмалар тайёрлаш. (2соат)
Назорат иши №2. (1соат)
16-17-мавзу: Резистор ва конденцаторларни кетма-кет, параллел ва аралаш улаш. АВО метр ёрдамида умумий сиғим ва қаршиликни ўлчаш. (2соат)
Амалий машғулот: Резистор ва конденцаторларни кетма-кет, параллел ва аралаш улаш. АВО метр ёрдамида умумий сиғим ва қаршиликни ўлчаш. Ўзгарувчан ток тўғрилагичини тайёрлаш. Маиший электр асбобларини созлаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенция: электротехника, автоматика ва робототехника турларини тавсифлай олиш, техника ва технологияларнинг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришдаги аҳамиятини билиш, электроникани иқтисодиёт тармоқларидаги аҳамияти, электроника элементлари, резистор ва конденсаторларнинг турлари, тузилиши ва ишлаш принципи, резистор ва конденсаторларни кетма-кет, параллел ва аралаш улай олиш, АВО метр ёрдамида умумий сиғим ва қаршиликни ўлчай олиш, яримўтказгичли қурилмалар, ярим ўтказгичли диод ва унинг қўлланилишини билиш, ўзгарувчан ток тўғирлагичини тайёрлай олиш, ҳаракатланувчи қурилмалар тайёрлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллайди ва унга риоя қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенция: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш; келгуси таълим йўналиши (академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи)ни онгли ва мустақил равишда танлай олиш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling