Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet88/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Амалий машғулот: совға учун қутича (шкатулка). Тўқмоқ болға ясаш.
Кубок, мебел эшиги учун ушлагич (ручка) ясаш.
Амалий мустақил ишлар: Халқ ҳунармандчилигининг танланган йўналиши бўйича замонавий дизайн талаблари билан уйғунлаштирилган маҳсулот тайёрлашдаги иш усулларини эгаллаш. Саноат миқёсида кўп серияли ишлаб чиқариш учун тавсия этиш мумкин бўлган маҳсулот намунасини (макети, модели) тайёрлаш, унда қўлланилган хом-ашё, ижодий ғоя ва дизайн ечимларини асослаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: техника объектларни билади ва технологик жараёнларни қўллай олиш, замонавий бозор муносабатларига мослашади ҳамда фаолият юрита олиш, саноат соҳалари бўйича таянч билимларни эгаллай олиш, технологик харита тузади ҳамда тақдим эта олиш, ҳунармандларнинг бозор муносабатлари асосидаги фаолиятлари, уюшмалари ва унинг истиқболларини билиш, ўзбек халқ ҳунармандчилигига асос солган ҳунарманд усталар, халқ ҳунармандчилигининг турлари, иш усулларини қўллай олиш, “Ҳунарманд” уюшмаси ва унинг истиқболлари, ҳунармандлар тайёрлаган буюмларни фарқлай олиш, халқ ҳунармандчилиги бўйича кўргазма ва танловларни ташкил қилиш ва иштирокчиларни танлаш қоидалари, халқ ҳунармандчилиги бўйича турли кўргазма ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш шартларини билиш, технологик жараён ҳақида асосий тушунчага эга бўлиш, маҳсулот олиш жараёнида ишлатиладиган хом-ашё, материал ёки ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаш, тайёрлаш, уларнинг ҳолатини, хоссалари ва шаклини ўзгартириш усулларини бир-биридан фарқлай олиш, меҳнат предметига механик таъсир этиш орқали амалга ошириладиган технологик жараёнларни қўлай олиш, Ўзбекистондаги асосий ишлаб чиқариш турлари, ишлаб чиқаришда амалга ошириладиган кимёвий ва физик-технологик жараёнларни фарқлай олиш, замонавий ишлаб чиқаришда халқ ҳунармандчилиги билан уйғунлаштирилган буюмларни технологик лойиҳалайди ва тайёрлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенцияси: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш; касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллайди ва унга риоя қила олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш; келгуси таълим йўналиши (академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи)ни онгли ва мустақил равишда танлай олиш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling