Халқ таълими вазирлиги
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси (34 соат)
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий машғулот
- Фанга оид компетенциялар
Маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси (34 соат)
27-28-29-мавзу: Дизайнер-модельер касби тўғрисида тушунча бериш. Болалар спорт, байрам кийимлари учун янги моделлар эскизини яратиш (3соат). 30-31-мавзу: Кийим турлари асосида янги моделлар яратиш. Миллий либосларда кўйлак ва унинг турлари ҳақида маълумот. Ҳисоблаш формуласи. Гавдадан ўлчов олиш ва ёзиш (2соат). Амалий машғулот: Болалар спорт, байрам кийимлари учун янги моделлар эскизини яратиш. Кийим турлари асосида янги моделлар яратиш. Ҳисоблаш формуласи. Гавдадан ўлчов олиш ва ёзиш. Фанга оид компетенциялар: Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: болалар спорт, байрам кийимлари учун янги моделлар эскизини ярата олиш, кийим турлари асосида янги моделлар ярата олиш, ҳисоблаш формуласи, гавдадан ўлчов олиш ва ёза олиш, асбоб ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш ишларини бажара олиш, материалларга иссиқлик ва совуқлик ишлов бериш усулларини бажара олиш, буюмларни тика олиш, турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш. Психомотор, функционал ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш. 32-33-мавзу: Кўйлакни тўр қисми чизмасини чизиш (2соат). 34-35-мавзу: Кўйлакни моделлаштириш (2соат). Назорат иши №5 (1соат) Амалий машғулот: Кўйлакни тўр қисми чизмасини чизиш. Кўйлакни моделлаштириш. Фанга оид компетенциялар: Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: кўйлак олд асос тўр чизмасини чиза олиш, олд асос тўр чизмасини чиза олиш, кўйлак орқа тўр чизмасини чиза олиш, орқа асос кўйлак тўр чизмасини чиза олиш, кўйлак бўйин ўмизини моделлаштира олиш. Психомотор, функционал ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаолликка амал қила олиш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш. 36-37-мавзу:Андаза тайёрлаш (2соат). 38-39-мавзу: Андазани газламага жойлаштириш ва бичиш (2соат). 40-41-мавзу: Кўйлакнинг бичиқ бўлакларига ишлов бериш (2соат). Назорат иши № 6 (1соат) Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling