Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet80/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

Амалий машғулот: бисквит хамирини тайёрлаш ва безаш. Палов тайёрлаш ва дастурхонга тортиш. Карам ва узум баргидан дўлма тайёрлаш ва дастурхонга тортиш. Майда тўғралган гўштдан “Гуляш” ёки “Бистрогин” тайёрлаб, дастурхонга тортиш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: карам ва узум баргидан дўлма тайёрлаш технологиясини қўллай олиш ва дастурхонга торта олииш, майда тўғралган гўштдан “Гуляш” ёки “Бистрогин” тайёрлаш технологиясини қўллай олиш, дастурхонга торта олиш, турли маҳсулотларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қилиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қилиш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: ҳамкорликда ишлаш жараёнида жамоа ва гуруҳ аъзолари фикрини тинглай билиш, ҳурмат қилиш, тўғри қабул қилиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: ахборот манбаларидан (оммавий ахборот воситалари: журнал, газета, телевизор, радио аудио-видео ёзув, компьютер) фойдалана олиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: билимини мустақил равишда ошириб бориш; ўзининг қизиқишларига кўра қобилиятларини намоён қила олиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: соғлом турмуш тарзига амал қилиш, умумбашарий аҳамиятга эга бўлган урф одатлар, маросимларни билиш; санъат асарларини тушуна олиш ва ундан завқланиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: ҳисоб-китобларга асосланиб шахсий, режасини туза олиш ва ҳисоб-китоб билан иш юритиш; кундалик фаолиятда турли формула, модел, чизмаларни ўқий олиш ва фойдаланиш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling