Халқ таълими вазирлиги
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч компетенция элементлари
- РЎЗҒОРШУНОСЛИК АСОСЛАРИ (4 соат)
Амалий машғулот: Электротехник доскага электр конструктор деталларидан фойдаланиб, электр қўнғироқни йиғиш. Электродвигателдан фойдаланиб, электромобил ясаш.
Фанга оид компетенциялар: Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: электротехник доскага электр конструктор деталларидан фойдаланиб, электр қўнғироқни йиға олиш, электродвигателдан фойдаланиб, электромобил ясай олиш, технологик харита асосида буюмларни тайёрлай олиш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олади; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олиш, мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлаш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш. Таянч компетенция элементлари: Коммуникатив компетенция: мулоқотда ўзидан катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсата олиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: шахсий гигиена ва техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш; ўқиб ўрганганларини ўртоқлари билан муҳокама қилиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўз оиласи, маҳалласи, юрти олдидаги бурчини англаш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: дўстлик ва тотувликни қадрлаш тушунчаларини билиш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: инсон меҳнатини енгиллаштирадиган, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш. РЎЗҒОРШУНОСЛИК АСОСЛАРИ (4 соат) 58-мавзу: Шаҳар ва қишлоқ уйларида сув, газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминоти тизими ва ундан фойдаланиш қоидалари (1соат). Назорат иши № 8 (1соат) 59-мавзу: Уй ва хонадонларни таъмирлаш ишларининг асосий турлари. Таъмирлашда қўлланиладиган замонавий қурилиш материаллари (1соат). 60-мавзу: Уй ва хонадонларни таъмирлашда қўлланиладиган асосий иш асбоблари. Қурилиш ва таъмирлаш билан боғлиқ касб-ҳунарлар тўғрисида маълумот (1соат). Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling