Халқ таълими вазирлиги


Download 1.11 Mb.
bet78/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

СЕРВИС ХИЗМАТИ ЙЎНАЛИШИ
ПАЗАНДАЧИЛИК АСОСЛАРИ (18 соат)
Умумий тушунчалар (2 соат)
1-мавзу: Гўшт (мол, қўй, товуқ) ва балиқ маҳсулотларнинг озуқавий қиймати, аҳамияти, турлари, уларнинг сифатига бўлган талаблар (1соат).
2-мавзу: Гўшт ёки балиқни (тозалаш) ва бўлакларга бўлиш тартиби (1соат).
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: гўшт ва балиқ маҳсулотларнинг озуқавий қиймати, аҳамияти, турлари, уларнинг сифатига бўлган талаблар, гўшт, балиқларни бўлакларга бўлиш тартибини билиш, турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қилиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қилиш.


Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (2 соат)
3-мавзу: Гўштдан тайёрланадиган яримфабрикатлар, улардан фойдаланиш ва сақланишига қўйиладиган талаблар (1соат).
4-мавзу: Бифштекс ёки товуқдан таом тайёрлаш технологияси (1соат).
Амалий машғулот: Бифштекс ёки товуқдан таом тайёрлаш
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: гўштдан тайёрланадиган яримфабрикатлар, улардан фойдалана олиш ва сақланишига қўйиладиган талабларни қўллай олиш, бифштекс ёки товуқдан таом тайёрлаш технологиясини қўллай олиш, маҳсулотларга иссиқлик ва совуқлик ишлов бериш усулларини бажара олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қилиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қилиш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling