Халқ таълими вазирлиги


ГАЗЛАМАГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ


Download 1.11 Mb.
bet81/108
Sana24.12.2022
Hajmi1.11 Mb.
#1051923
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   108
Bog'liq
мехнат технология дастур 2017

ГАЗЛАМАГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Умумий тушунчалар (4 соат)
17-18-мавзу: Кимёвий толаларнинг олиниши. Кимёвий толаларнинг хоссалари (2соат).
19-20-мавзу: Кимёвий толали газламалар. Кимёвий толали газламалардан саватда “Кузги гуллар” композициясини тайёрлаш (2соат).
Амалий машғулот: Кимёвий толаларнинг хоссаларини ўрганиш. Кимёвий толали газламалардан саватда “Кузги гуллар” композициясини тайёрлаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: кимёвий толаларнинг олиниши, кимёвий толаларнинг хоссалари, кимёвий толали газламаларни фарқлай олиш, кимёвий толали газламалардан саватда “Кузги гуллар” композициясини тайёрлай олиш, турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш.
Психомотор, функционал ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш.


Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: мулоқотда суҳбатдош фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз фикрини ҳимоя қила билиш, турли зиддиятли вазиятларда ўзини тутиш.
Ахборот билан ишлаш компетенцияси: кимёвий толалар ҳақида медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралашда медиа-маданиятга риоя қилиш.
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: кимёвий толаларни инсон соғлиғига таъсирини билиш, ўз соғлигини асраш (шахсий гигиена, техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш); ҳалоллик, тўғрилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик тушунчаларини англаш ва унга амал қилиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: меҳнат ва фуқаролик муносабатларида муомала, ҳуқуқий маданиятни билиш; кундалик фаолиятида синф ва оила манфаатлари учун хизмат қилиш.
Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ўзгаларнинг дунёқараши, миллий ва этник ҳусусиятлари, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш; халқининг моддий ва маънавий меросини авайлаб асраш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: Шахсий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритиш; фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш.



Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling