Халқ таълими вазирлиги
Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш (4 соат)
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий машғулот
Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш (4 соат)
24-25-мавзу: Электр юритмали тикув машинасининг тузилиши, ишлатилиши. Махсус иш бажарадиган тикув машиналари. Параллел зиг-заг, майда ва йирик баҳя қатор тикиш (2соат). 26-мавзу: Изма (петля) тикиш (1соат). Назорат иши № 4 (1соат) Амалий машғулот: параллел зиг-заг, майда ва йирик баҳя қатор тикиш. Изма (петля) тикиш. Фанга оид компетенциялар: Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: электр юритмали тикув машинасининг тузилиши, ишлатилиши, махсус иш бажарадиган тикув машиналаридан фойдалана олиш, параллел зиг-заг, майда ва йирик баҳя қатор тика олиш, изма (петля) тика олиш, турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш. Психомотор, функционал ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш. Таянч компетенция элементлари: Коммуникатив компетенция: турли зиддиятли вазиятларда ўзини тутиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: электр юритмали тикув машиналар ҳақида медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралашда медиа-маданиятга риоя қилиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўз соғлигини асраш (шахсий гигиена, техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш); ҳалоллик, тўғрилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик тушунчаларини англаш ва унга амал қилиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: кундалик фаолиятида синф ва оила манфаатлари учун хизмат қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: халқининг моддий ва маънавий меросини авайлаб асраш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: Шахсий муносабатларда хисоб-китоб билан иш юритиш. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling