Халқ таълими вазирлиги
Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (4 соат)
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий машғулот
- Таянч компетенция элементлари
Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (4 соат)
Назорат иши № 3. (1соат) 21-мавзу: Кийим ҳақида умумий маълумот. Тикиладиган кийим учун газлама ва фасон танлаш (1соат). 22-23-мавзу: Тўй ва байрам кечалари учун либослар ансамблини яратиш. Қўлда бажариладиган ишларнинг техник шартлари. Мережка усулида тикиш (2соат). Амалий машғулот: Тўй ва байрам кечалари учун либослар ансамблини яратиш. Мережка усулида тикиш. Фанга оид компетенциялар: Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: кийим ҳақида умумий маълумотга эга бўлиш, тикиладиган кийим учун газлама ва фасон танлай олиш, тўй ва байрам кечалари учун либослар ансамблини ярата олиш, қўлда бажариладиган ишларнинг техник шартларни қўллай олиш, мережка усулида тика олиш, турли материалларга ишлов беришда, асбоб-ускуна, мослама, механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлай олиш. Психомотор, функционал ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш. Таянч компетенция элементлари: Коммуникатив компетенция: дарс жараёнида синфдош фикрини ҳурмат қилган ҳолда ўз фикрини ҳимоя қила билиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: тўй ва байрам кечалари учун либослар ансамбли ҳақида медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралашда медиа-маданиятга риоя қилиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: қўлда бажариладиган ишларнинг техник шартларни қўллаш, мережка усулида тикиш учун мустақил шуғулланиш. ҳалоллик, тўғрилик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик тушунчаларига амал қилиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: ўзгаларнинг дунёқараши, миллий ва этник хусусиятлари, анъана ва маросимларини ҳурмат қилиш; халқининг моддий ва маънавий меросини авайлаб асраш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: Шахсий муносабатларда ҳисоб-китоб билан иш юритиш; фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling