Халқ таълими вазирлиги
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фанга оид компетенциялар
- Таянч компетенция элементлари
Амалий машғулот: Шаҳар ва қишлоқ уйларида сув, газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминоти тизими схематик тасвирини тайёрлаш. Сув таъминоти тизими, сув қувурлари, вентил ва жўмракларни созлашда майда таъмирлаш ишлари.
Фанга оид компетенциялар: Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: шаҳар ва қишлоқ уйларида сув, газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминоти тизимидан фойдалана олиш, материалларга ишлов беришда механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлаш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қилиш; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажариш; мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлаш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қила олиш. Таянч компетенция элементлари: Коммуникатив компетенция: ҳамкорликда ишлаш жараёнида жамоа ва гуруҳ аъзолари фикрини тинглай билиш, ҳурмат қилиш, тўғри қабул қилиш; мулоқотда ўзидан катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсата олиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси: ахборот манбаларидан (оммавий ахборот воситалари: журнал, газета, телевизор, радио аудио-видео ёзув, компьютер) фойдалана олиш; медиа воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, топшириқларни бажаришда медиа-маданиятга риоя қилиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: ўзининг қизиқишларига кўра қобилиятларини намоён қила олиш; шахсий гигиена ва техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: ўзининг фуқаролик бурч ва ҳуқуқларини билиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: санъат асарларини тушуна олиш ва ундан завқланиш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: инсон меҳнатини енгиллаштирадиган, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling