Асбоб-ускуналар, мосламалар ва улардан фойдаланиш (4 соат)
37-мавзу: Стержен, тунука ва симларни қирқиш, букиш ва тўғрилаш асбобларидан фойдаланиш (1соат).
38-мавзу: Штангенциркул, нутромер, шаблонлар, микрометрнинг тузилиши ва ўлчаш усуллари. Нониус билан ҳисоблаш. Ўлчаш асбоблари ёрдамида аниқлик синфларини текшириш (1соат).
Назорат иши № 5. (1соат).
39-мавзу: Стержен, тунука, симларга ишлов бериш асбобларини ишга тайёрлаш ва улар билан ишлаш (1соат).
Амалий машғулот: Ўлчаш асбоблари ёрдамида аниқлик синфларини текшириш. Стержен, тунука, симларга ишлов бериш асбобларини ишга тайёрлаш ва улар билан ишлаш.
Фанга оид компетенциялар:
Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: стержен, тунука ва симларни қирқиш, букиш ва тўғрилаш асбобларидан фойдалана олиш, штангенциркул, нутромер, шаблонлар, микрометрнинг тузилиши ва ўлчаш усулларини қўллай олиш, нониус билан ҳисоблай олиш, ўлчаш асбоблари ёрдамида аниқлик синфларини текшира олиш, асбоб ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш ишларини бажара олиш, материалларга иссиқлик ва совуқлик ишлов бериш усулларини бажара олиш, стержен, тунука, симларга ишлов бериш асбобларини ишга тайёрлай олиш ва улар билан ишлай олиш.
Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция (ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига амал қила олади; ўқув-амалий топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара олади); мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлай олиш.
Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетенция: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қилиш.
Машина, механизм, станоклар ва улардан фойдаланиш (2соат)
40-мавзу: Фрезалаш, чархлаш станокларининг вазифаси, тузилиши ва ишлов бериш технологияси (1соат).
41-мавзу: Токарлик, фрезалаш, пармалаш ва чархлаш станокларида оддий операцияларни бажариш (1соат).
Do'stlaringiz bilan baham: |