Халқ таълими вазирлиги
Таянч компетенция элементлари
Download 1.11 Mb.
|
мехнат технология дастур 2017
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ (6 соат)
- Амалий машғулот
Таянч компетенция элементлари:
Коммуникатив компетенция: ҳамкорликда ишлаш жараёнида жамоа ва гуруҳ аъзолари фикрини тинглай билиш, ҳурмат қилиш, тўғри қабул қилиш. Ахборот билан ишлаш компетенцияси; ахборот манбаларидан (оммавий ахборот воситалари: журнал, газета, телевизор, радио аудио-видео ёзув, компьютер) фойдалана олиш. Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: билимини мустақил равишда ошириб бориш; ўзининг қизиқишларига кўра қобилиятларини намоён қила олиш. Миллий ва умуммаданий компетенциялар: соғлом турмуш тарзига амал қилиш, умумбашарий аҳамиятга эга бўлган урф одатлар, маросимларни билиш. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: Ватан, оила, маҳалласининг тарихини билиш ва бугунги кун билан таққослай олиш. ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ (6 соат) 27-мавзу: каучук тўғрисида умумий маълумотлар (1соат). 28-мавзу: Полимерлар ва металларнинг бирикмаларидан ҳосил бўлган конструкциялар. Каучуклардан буюмлар тайёрлаш технологияси (1соат). 29-30-31-32-мавзу: Полимерлар ва металл бирикмалардан буюмлар тайёрлаш (4соат) (хокондоз ясаш учун эскиз чизиш, технологик харита тайёрлаш, хом ашёга эскизни тушириш, қирқиш, елимлаш, пардозлаш, ишни якунлаш, иш ўрнини йиғиштириш, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш). Амалий машғулот: Полимерлар ва металларнинг бирикмаларидан ҳосил бўлган конструкциялар. Полимерлар ва металл бирикмалардан буюмлар тайёрлаш. Фанга оид компетенциялар: Буюм ва маҳсулот турларини, уларни тайёрлаш ва ишлов бериш усулларини билиш, технологик лойиҳалаш ҳамда амалга ошириш компетенцияси: буюмларни конструкциялаш ва моделлаштириш ишларини бажара олиш, полимер ва металларнинг бирикмаларидан буюмлар тайёрлай олиш, каучуклардан буюмлар тайёрлаш технологиясини қўллаш, материалларга иссиқлик ва совуқлик ишлов бериш усулларини бажариш; асбоб ускуналарни сақлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш; турли материалларга ишлов беришда механизм, машиналарда хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда ишлаш. Психомотор, функционал, ҳамда амалий фаолият турларини бажаришдаги операцион компетенция: мустақил ишлаш, ижодий ёндошиш, креатив фикрлаш. Тўғри ва онгли касб танлаш, ижтимоий муносабатларга кириша олиш компетнцияси: ҳудудда жойлашган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таркиби, йўналиши ва жойлашувини таҳлил қилиш. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling